Жанубий Африка Республикаси президенти Кирил Рамафосанинг таклифига биноан, ХХР раиси Си Цзиньпин 21-24 август кунлари Жанубий Африкага давлат ташрифи билан боради, шунингдек, Ёханнесбургда бўлиб ўтадиган БРИКС иштирокчи мамлакатларининг 15-саммитида иштирок этади.
БРИКС саммити 22-24 август кунлари Ёханнесбургда бўлиб ўтади, у ерда Хитой, Ҳиндистон, Бразилия ва Жанубий Африка раҳбарлари иштирок этади, Россия вакили эса ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бўлади.
Россия президенти Владимир Путин саммитда видеоконференция режимида иштирок этишини маълум қилган.
БРИКС Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африкани бирлаштиради, аммо сўнгги пайтларда камида 19 давлат, шу жумладан Аргентина, Эрон, Жазоир, Тунис, Туркия, Саудия Арабистони, Миср иқтисодий блокга қўшилиш истагини билдирмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!