Солиқ қўмитаси 2026 йил апрель ойида амалга оширилган харидлар бўйича кешбек тўловларининг асосий қисмини тасдиқлади. Расмий маълумотларга кўра, 6,5 миллиондан ортиқ фуқаро учун жами 143,6 миллиард сўм кешбек маблағини тўлашга рухсат берилган.
Фуқаролар тасдиқланган маблағларни «Солиқ» мобил иловаси орқали ўз банк карталарига ўтказиб олишлари мумкин. Бунинг учун иловада Face ID орқали шахсни тасдиқлаш талаб этилади.
Солиқ қўмитаси барча кешбек маблағлари бир вақтнинг ўзида тасдиқланмаслигини маълум қилди. Қолган маблағлар тадбиркорларнинг солиқ ҳисоботлари топширилиши, хатолар бартараф этилиши ва қарздорликлар ёпилишига қараб босқичма-босқич тасдиқланади.
Амалдаги тартибга кўра, фуқаролар бир ойда БҲМнинг 60 бараваридан ошмаган харидлар учун кешбек олиши мумкин. Ҳозирги лимит 24 миллион 720 минг сўмни ташкил этиб, энг кўп кешбек миқдори 247 минг 200 сўмни ташкил қилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!