Президент Шавкат Мирзиёев “Чирчиқ” кимё-индустриал технопаркидаги “NovoPlast TPE” корхонаси фаолияти билан танишди.
Қиймати 5,4 миллион долларлик лойиҳа доирасида термоэластомер гранулалар, зичлагичлар, шланглар ва бошқа полимер маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.
Корхонада 58 та иш ўрни яратилган бўлиб, ўтган йили 103 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди ва 5 миллион долларлик экспорт амалга оширилди. Шунингдек, 8,5 миллион долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар тайёрланди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!