Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида 8 нафар фуқаро бўлган электромопед каналга қулаб тушиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, юк ташишга мўлжалланган транспорт воситаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган. Ҳодиса вақтида электромопедда ҳайдовчининг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган болалар ҳам бўлган.
Қутқарувчилар ва маҳаллий аҳоли томонидан 4 нафар фуқаро қутқариб қолинган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!