Дунёдаги энг йирик, алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи Coca-Cola компанияси атроф-муҳит нуқтаи назаридан Sprite ичимликларини яшил бутилкаларда сотмайди. Бу ҳақда Cоcа-Cоlа қайта ишлаш компанияси бош директори Жулиан Очоа маълум қилди.
Яшил идишлардаги Sprite ичимликлари 60 йилдан ортиқ вақт давомида сотилган. Шунингдек, Sprite шишаларида янгиланган логотип ҳам пайдо бўлади.
Ўзгаришлар 1 августдан кучга киради.
Маълумот учун, Cоcа-Cоlа компаниясига 1892 йилда Аса Григгс Кендлер томонидан асос солинган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!