$
12482.38 UZS
69.4
155.23 UZS
0.95
14540.72 UZS
154.08
38° Кечаси 21°

Судьяликка тайинлаш муддатлари қайта кўриб чиқилади

22:15 / 21.08.2025

Президент Шавкат Мирзиёев суд тизимини такомиллаштириш ва одил судлов масалаларига оид тақдимот билан танишди.

Сўнгги йилларда бу соҳа изчил ислоҳ қилиниб, судлар жазоловчи органдан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи тизимга айлантирилди.

Жумладан, маъмурий судлар ташкил этилди. Маиший зўравонликнинг олдини олишга қаратилган самарали чоралар кўрилди. Оилавий масалаларга ихтисослашган судьялар корпуси яратилди. Инвестициявий низолар бўйича алоҳида судлов таркиби ташкил этилди.

Бу каби ислоҳотларни фуқаролар ўз ҳаётида сезмоқда, хорижий экспертлар муҳим қадам сифатида эътироф этмоқда.

Шу билан бирга, судловнинг очиқлиги ва халқчиллигини таъминлаш, рақамлаштириш орқали одамларга қулайлик яратиш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича кўп масалалар ўз ечимини кутмоқда.

Тақдимотда бу борадаги режалар ва уларни амалга ошириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Одил судлов соҳасини рақамлаштириш мақсадида ривожланган давлатларнинг тажрибаси асосида “Рақамли суд” концепцияси ишлаб чиқилди ва уни изчил амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Бу коррупциянинг олдини олиш, фуқаролар ва тадбиркорларга оворагарчиликсиз одил судловга эришиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Таҳлилларга кўра, фуқаролик ва иқтисодий судларда кўриладиган даъволарнинг катта қисми низосиз ишларга тўғри келмоқда. Шу боис бундай масалаларни маъмурий органлар ваколатига ўтказиш таклиф этилмоқда. Бу фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари муаммоларининг қисқа муддатда ҳал этилишини таъминлайди.

Яна бир қулайлик – маъмурий ва иқтисодий суд ишларини экстерриториал тарзда кўриш тартибини жорий этиш. Бугунги рақамли асрида бунинг имкони бор.

Адолат ва ишончни таъминлашда судьялик лавозимининг барқарорлиги муҳим. Шу мақсадда судьяликка тайинлаш муддатларини қайта кўриб чиқиш кўзда тутилмоқда.

Барча йўналишдаги судлар бўйича минтақавий тафтиш судларини ташкил этиш, вилоят ва унга тенглаштирилган судлардаги тафтиш инстанцияларини тугатиш таклифи билдирилди. Бунда вилоят ва унга тенглаштирилган судларда фақатгина апелляция ва кассация инстанцияси бўлиши, тафтиш инстанцияси эса 5 та минтақавий судда ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Яна бир муҳим масала – суд тизими учун кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштиришдир. Шу мақсадда Судьялар олий мактабини ислоҳ этиб, унинг негизида Одил судлов академиясини ташкил этиш концепцияси тақдимот қилинди.

Давлатимиз раҳбари билдирилган таклифларни маъқуллаб, тегишли фармонларни имзолади. Режалаштирилган вазифалар ижросини тизимли ва сифатли таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.



														
														Ўтган ярим йилда савдо хизматларини кўрсатиш ҳажми 11,7 фоизга ўсди

Ўтган ярим йилда савдо хизматларини кўрсатиш ҳажми 11,7 фоизга ўсди

Бу борада Статистика қўмитаси маълумотларни очиқлади
23:01 / 28.08.2025

														
														29 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

29 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 22-24 даража илиқ, кундузи 37-39 даража иссиқ бўлади
22:55 / 28.08.2025

														
														Самарқанд вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Самарқанд вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси(ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилм…
22:11 / 28.08.2025

														
														Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида наркотик моддалар савдосига чек қўйилди

Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида наркотик моддалар савдосига чек қўйилди

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
21:37 / 28.08.2025

														
														Рақобат қўмитаси бир қатор низоли вазиятлар юзасидан қарорларини тақди этди

Рақобат қўмитаси бир қатор низоли вазиятлар юзасидан қарорларини тақди этди

Етказилган зарар ўз эгаларига қонуний равишда қайтарилди
21:07 / 28.08.2025

														
														ДХХ: “Андижон ва Наманган вилоятларида коррупцион ҳолатлар фош этилди”

ДХХ: “Андижон ва Наманган вилоятларида коррупцион ҳолатлар фош этилди”

Ҳозирда ҳолатлар бўйича Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб,…
20:21 / 28.08.2025

														
														600 йиллик ноёб экспонат Ўзбекистондаги музейга олиб келинади

600 йиллик ноёб экспонат Ўзбекистондаги музейга олиб келинади

Экспонатда Темурийлар даврига оид санъат намунаси шаклланган
18:53 / 28.08.2025

														
														Тошкент метрополитенида кассаларнинг фаолияти босқичма-босқич тугатилади

Тошкент метрополитенида кассаларнинг фаолияти босқичма-босқич тугатилади

Барча метро бекатлари олдига йил охиригача махсус банкоматлар жойлаштирилади
18:43 / 28.08.2025

														
														Қамчиқ довонидаги 2 та аварияда 3 киши вафот этди

Қамчиқ довонидаги 2 та аварияда 3 киши вафот этди

Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
17:51 / 28.08.2025

														
														Озарбайжонда мушкул аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Озарбайжонда мушкул аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Ўзбекистон расмий вакиллари Ш.М.нинг ватанга қайтиши учун авиачипта харид қилиб беришган. Ш.М. 26 август куни Боку-Тошкент й…
14:29 / 28.08.2025

Бу ҳам қизиқ

Франк Рибери “Олтин тўп” ҳақида: “Мураккаб савол. Лекин бу йил совринни қўлга киритишга Дембеле ҳақли”

Франк Рибери “Олтин тўп” ҳақида: “Мураккаб савол. Лекин бу йил совринни қўлга киритишга Дембеле ҳақли”

“Hilton” меҳмонхонасида Жаҳон футболи афсоналари билан учрашув ўтказилди
22:08 / 27.08.2025
29 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

29 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 22-24 даража илиқ, кундузи 37-39 даража иссиқ бўлади
22:55 / 28.08.2025
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда бўлиб турган Япония ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда бўлиб турган Япония ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Япония ташқи ишлар вазирини қабул қилди
20:22 / 27.08.2025
Шавкат Мирзиёев АҚШ президентининг махсус вакили билан учрашувда бўлажак мулоқотлар ва қўшма тадбирлар режасини муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев АҚШ президентининг махсус вакили билан учрашувда бўлажак мулоқотлар ва қўшма тадбирлар режасини муҳокама қилди

Ўзбекистон етакчиси АҚШ билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш учун катта салоҳият мавжудлигини қайд этди
19:40 / 28.08.2025
Тошкент вилоятидаги бир қатор вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг фаолияти тугатилди

Тошкент вилоятидаги бир қатор вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг фаолияти тугатилди

Бу ҳақда Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи қабул қилинган
21:43 / 27.08.2025
Тошкент метрополитенида кассаларнинг фаолияти босқичма-босқич тугатилади

Тошкент метрополитенида кассаларнинг фаолияти босқичма-босқич тугатилади

Барча метро бекатлари олдига йил охиригача махсус банкоматлар жойлаштирилади
18:43 / 28.08.2025
Озарбайжонда мушкул аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Озарбайжонда мушкул аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Ўзбекистон расмий вакиллари Ш.М.нинг ватанга қайтиши учун авиачипта харид қилиб беришган. Ш.М. 26 август куни Боку-Тошкент й…
14:29 / 28.08.2025
Рақобат қўмитаси бир қатор низоли вазиятлар юзасидан қарорларини тақди этди

Рақобат қўмитаси бир қатор низоли вазиятлар юзасидан қарорларини тақди этди

Етказилган зарар ўз эгаларига қонуний равишда қайтарилди
21:07 / 28.08.2025
Самарқанд вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Самарқанд вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси(ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилм…
22:11 / 28.08.2025
Қирғизистондан олиб келинган 20 млр сўмлик тилла буюмлари мусодара қилинди

Қирғизистондан олиб келинган 20 млр сўмлик тилла буюмлари мусодара қилинди

Ҳозирда олинган далилий ашёлар экспертизага юборилиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилаётгани маълум …
10:13 / 28.08.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!