$
11802.19 UZS
-7.63
139.87 UZS
-0.81
13527.67 UZS
-41.81
31° Кечаси 18°

ДХХ: “Андижон ва Наманган вилоятларида коррупцион ҳолатлар фош этилди”

20:21 / 28.08.2025

Андижон вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг раҳбарларидан бири ҳамда Жалақудуқ тумани ҳокими ўринбосари ўзаро тил бириктириб, мазкур тумандаги балиқ етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликда аниқланган 4,1 млрд сўмлик зарар бўйича судга даъво аризаси киритмаслик, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан зарар миқдорини 10 баробарга оширилган ҳолда ундириш чораларини кўрмаслик, текширув тадбирларини тўхтатиш бўйича фермер хўжалик раҳбари томонидан Андижон туманлараро маъмурий судига киритилган даъво аризасини қўллаб-қувватлаш эвазига фермерга тегишли бўлган Хонабод шаҳридаги 10 сотихли дала ҳовлини ҳоким ўринбосарининг қариндоши номига ўтказиб беришни талаб қилишади.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда туман ҳокими ўринбосарининг укаси фермер хўжалик раҳбаридан дала ҳовлининг кадастр ҳужжатларини олиб, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусда ушбу кўчмас мулкни ўзининг турмуш ўртоғи номига расмийлаштириб олаётган вақтида фош этилди.

Ҳолат юзасидан туман ҳокими ўринбосари ҳамда вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси мансабдорига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Бошқа ҳолатда эса Кадастр агентлиги Давлат кадастрлар палатасининг Андижон вилоятидаги туманлардан бирининг филиали бошлиғи хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаронинг ишончига киради.

Мазкур мансабдор шахс туман захирасида бўлган 17 сотих тошлоқ ер майдонини нотурар жой сифатида унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “В” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Бу каби қонун бузилиши Наманган вилоятида ҳам қайд этилди.

Жумладан, вилоятдаги туманлардан бирининг мактаб ва мактабгача таълим бўлими мудири ҳамда иккита хусусий боғча раҳбарлари ўзаро тил бириктириб, маҳаллий фуқаронинг ишончига киришган.

Хусусан, улар ўзларининг мансабдор танишлари орқали фуқарони бошқа тумандаги давлат тасарруфидаги мактабгача таълим муассасаларидан бирига мудира лавозимига тайинлаш эвазига 2500 АҚШ доллари талаб қилишган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда дастлаб оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларидан бирининг раҳбари 2500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, ундан ушбу пул маблағини олган вақтида иккинчи оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси раҳбари қўлга олинди.

Ўз навбатида у 1000 АҚШ долларини туман мактаб ва мактабгача таълим бўлими мудирига бериши кераклиги аниқланиб, мазкур мансабдор шахс ҳам ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



														
														Хўжаободда сув сарфини аниқ назорат қилувчи «ақлли» ҳисоблагичлар ишлаб чиқарилмоқда

Хўжаободда сув сарфини аниқ назорат қилувчи «ақлли» ҳисоблагичлар ишлаб чиқарилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Хўжаобод туманидаги технопаркда бўлиб, Хитой инвестициялари асосида ташкил этилган замонавий «ақлл…
16:11 / 23.09.2026

														
														Тошкентда автомобилларни жарима майдончасига олиб бориш ва чиқаришнинг янги тартиби жорий этилди

Тошкентда автомобилларни жарима майдончасига олиб бориш ва чиқаришнинг янги тартиби жорий этилди

Пойтахтда қонунчилик ҳужжатларини бузгани учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларига олиб келиш, жойлашт…
16:01 / 23.09.2026

														
														Конститутсиявий суд: шахсни суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш мумкин эмас

Конститутсиявий суд: шахсни суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш мумкин эмас

Ўзбекистон Республикаси Конститутсиявий суди мажлисида шахсни маъмурий тартибда 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш имконини берувч…
15:11 / 23.09.2026

														
														Саида Мирзиёева Google раҳбарияти билан учрашувда YouTube монетизациясини Ўзбекистонда ишга тушириш масаласини муҳокама қилди

Саида Мирзиёева Google раҳбарияти билан учрашувда YouTube монетизациясини Ўзбекистонда ишга тушириш масаласини муҳокама қилди

Саида Мирзиёева Google витсе-президенти Каран Бҳатия билан учрашув ўтказди. Учрашувда Ўзбекистонда YouTube монетизациясини и…
11:37 / 23.09.2026

														
														Шахмат олимпиадаси ғолибларига 200 минг доллар мукофот пули берилади

Шахмат олимпиадаси ғолибларига 200 минг доллар мукофот пули берилади

Президент қарорига (ПҚ–346-сон, 21.09.2026 й.) кўра, нуфузли халқаро мусобақалар ғолибларига бериладиган пул мукофотлари миқ…
11:13 / 23.09.2026

														
														Европа Иттифоқи Алишер Усмонов ва Михаил Фридманни санксиялар рўйхатидан чиқарди

Европа Иттифоқи Алишер Усмонов ва Михаил Фридманни санксиялар рўйхатидан чиқарди

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар россиялик миллиардерлар УСМ Ҳолдингс асосчиси Алишер Усмонов ҳамда Алфа-групп ҳаммуассиси М…
10:39 / 23.09.2026

														
														Саида Мирзиёева АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (ДФC) раҳбари билан учрашди

Саида Мирзиёева АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (ДФC) раҳбари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (ДФC) бош ижроч…
10:26 / 23.09.2026

														
														Яманда ҳусийлар сабаб уч кунда 169 нафаргача одам ҳалок бўлди

Яманда ҳусийлар сабаб уч кунда 169 нафаргача одам ҳалок бўлди

Яманда Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган ҳусийлар ҳаракати ва Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция томонидан қўллаб-…
10:06 / 23.09.2026

														
														Ҳокимларнинг ноқонуний ҳужжатлари судда кўриб чиқилади

Ҳокимларнинг ноқонуний ҳужжатлари судда кўриб чиқилади

Эндиликда ҳокимликлар томонидан қабул қилинган ноқонуний норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар фуқаролар томонидан маъмурий судда бевос…
09:39 / 23.09.2026

														
														23 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

23 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Эртага республика бўйлаб бироз булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кузатилмайди.
17:30 / 22.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда иш жойидаги зўравонлик бўйича онлайн мурожаат портали ишга туширилади

Ўзбекистонда иш жойидаги зўравонлик бўйича онлайн мурожаат портали ишга туширилади

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари юзасидан онлайн мурожаат қилиш имконини берувчи портал ишга туширила…
12:22 / 22.09.2026
Яманда ҳусийлар сабаб уч кунда 169 нафаргача одам ҳалок бўлди

Яманда ҳусийлар сабаб уч кунда 169 нафаргача одам ҳалок бўлди

Яманда Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган ҳусийлар ҳаракати ва Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция томонидан қўллаб-…
10:06 / 23.09.2026
Саида Мирзиёева Google раҳбарияти билан учрашувда YouTube монетизациясини Ўзбекистонда ишга тушириш масаласини муҳокама қилди

Саида Мирзиёева Google раҳбарияти билан учрашувда YouTube монетизациясини Ўзбекистонда ишга тушириш масаласини муҳокама қилди

Саида Мирзиёева Google витсе-президенти Каран Бҳатия билан учрашув ўтказди. Учрашувда Ўзбекистонда YouTube монетизациясини и…
11:37 / 23.09.2026
Маданий мерос агентлиги Алишер Қодиров баёнотларига муносабат билдирди

Маданий мерос агентлиги Алишер Қодиров баёнотларига муносабат билдирди

Маданий мерос агентлиги «Миллий тикланиш» демократик партияси раиси Алишер Қодировнинг агентлик фаолияти, айрим маданий меро…
15:19 / 21.09.2026
Саида Мирзиёева АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (ДФC) раҳбари билан учрашди

Саида Мирзиёева АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (ДФC) раҳбари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (ДФC) бош ижроч…
10:26 / 23.09.2026
Ҳокимларнинг ноқонуний ҳужжатлари судда кўриб чиқилади

Ҳокимларнинг ноқонуний ҳужжатлари судда кўриб чиқилади

Эндиликда ҳокимликлар томонидан қабул қилинган ноқонуний норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар фуқаролар томонидан маъмурий судда бевос…
09:39 / 23.09.2026
Шахмат олимпиадаси ғолибларига 200 минг доллар мукофот пули берилади

Шахмат олимпиадаси ғолибларига 200 минг доллар мукофот пули берилади

Президент қарорига (ПҚ–346-сон, 21.09.2026 й.) кўра, нуфузли халқаро мусобақалар ғолибларига бериладиган пул мукофотлари миқ…
11:13 / 23.09.2026
Берлин сайловида Элиф Эралп етакчилигидаги Сўл партияси ғалаба қозонди

Берлин сайловида Элиф Эралп етакчилигидаги Сўл партияси ғалаба қозонди

Германия пойтахти Берлинда 20-сентабр куни бўлиб ўтган штат сайловида Элиф Эралп етакчилигидаги Сўл партияси энг кўп овоз ол…
10:33 / 21.09.2026
Сурхондарёда талаба аёл туғилмаган фарзандини 1,5 минг долларга сотишга уринди

Сурхондарёда талаба аёл туғилмаган фарзандини 1,5 минг долларга сотишга уринди

Сурхондарё вилоятида университетнинг учинчи босқичида таҳсил олаётган талаба аёл туғилмаган фарзандини 1,5 минг долларга сот…
15:56 / 21.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!