$
12910.15 UZS
-14.77
159.78 UZS
-0.16
14660.77 UZS
40.1
31° Кечаси 18°

Сурхондарёда фуқаро профилактика инспекторига болта билан ҳужум қилди

14:34 / 31.05.2023

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг xabardor.uz'га маълум қилишича, жорий йил 30 май куни соат 16:00 да Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани “Ҳамкорлик” маҳалласи раиси Нурмамат Шоймардоновнинг яшаш уйига, ушбу маҳаллада яшовчи 1976 йилда туғилган, муқаддам бир неча маротаба ўғирлик ва гиёҳванд моддалар билан ноқонуний муомала қилиш жиноятларини содир этгани учун судланган, гиёҳванд шахс сифатида профилактик назоратга олинган А.И. маст ҳолда бостириб кириб, маиший муаммоларини рўкач қилган ҳолда маҳалла раиси ва уйда бўлган оила аъзоларининг тинчлигини бузиб, жанжал кўтарган.

Чақирувга асосан воқеа жойига етиб келган маҳалла профилактика инспектори капитан Ғофур Бердиев тартиббузар фуқаро воқеа жойидан номаълум томонга қочиб кетганлигига гувоҳ бўлган.

Олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида, шу куни соат тахминан 19.00 ларда тартиббузар А.И. ўз уйига қайтиб келганлиги аниқланиб, у билан профилактик суҳбат ўтказиш ҳамда маҳалла раисига нисбатан содир этган ҳуқуқбузарлик ҳолатини расмийлаштириш мақсадида тартиббузарнинг хонадонига борган капитан Бердиев хонадон эгасининг кескин қаршилигига учрайди.

Хонадон эгаси болта билан профилактика инспекторига ҳужум қилиб, унинг чап қўл тирсагини яралаганига қарамасдан, жисмоний куч ишлатилиб, ҳуқуқбузар зарарсизлантирилган.

Шундан сўнг, капитан Бердиев хонадон қўшнилари ва воқеа жойига етиб келган ҳамкасблари ёрдамида шифохонага етказилган. Тиббий кўрик натижасида чап тирсак пастки қисми суякларининг очиқ синганлиги ва қон томирларини кесилиши оқибатида кўп қон йўқотганлиги аниқланиб, тезкорлик билан тегишли муолажалар кўрсатилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Сариосиё тумани прокуратураси томонидан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда қамоққа олинган.

Ҳаётини хавф остига қўйиб жиноятчини зарарсизлантирган профилактика инспектори капитан Ғофур Бердиевни рағбатлантириш масаласи кўрилмоқда.


Бу ҳам қизиқ

Апрель ойида Soliq мобил иловасидан истеъмолчиларга 115.1 миллиард сўмлик кешбеклар тўлаб берилган

Апрель ойида Soliq мобил иловасидан истеъмолчиларга 115.1 миллиард сўмлик кешбеклар тўлаб берилган

Март ойида бу сумма 103.2 миллиард сўмни ташкил этганди. Тўланган кешбекларнинг энг кўп қисми эса Тошкент шаҳрида (45 миллиа…
20:30 / 10.05.2025
Сирдарёда вояга етмаган бола зўравонликка учради

Сирдарёда вояга етмаган бола зўравонликка учради

Ёш болага зўравонлик қилган эркак сарлавҳали видеолар тарқалган. Бу эса ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлм…
21:37 / 10.05.2025
Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев ушбу сана муносабати билан Ғалаба боғига ташриф буюриб, хотира маросимида иштирок этди. Бу ҳақда П…
14:54 / 08.05.2025
Ўзбекистонда саратонга қарши кураш миллий режаси ишлаб чиқилмоқда

Ўзбекистонда саратонга қарши кураш миллий режаси ишлаб чиқилмоқда

Ўзбекистонда саратон касаллигига қарши кураш миллий режаси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда ЖССТнинг Ўзбекистондаги матбуот хизмат…
21:02 / 09.05.2025
Ўзбекистон вилоятларига 241 та автобус етказиб берилди

Ўзбекистон вилоятларига 241 та автобус етказиб берилди

2025 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон минтақаларига йўловчиларга хизмат кўрсатиш учун 241 та автобус ва 113 та микр…
15:36 / 08.05.2025
Бокс. Ўзбекистон терма жамоаси World Boxing кубогида иштирок этади

Бокс. Ўзбекистон терма жамоаси World Boxing кубогида иштирок этади

Таркибда Олимпиада ва жаҳон чемпиони ҳам бор.
12:29 / 10.05.2025
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказил…
18:59 / 08.05.2025
Ҳиндистонда 32 та аэропорт фаолиятини вақтинча тўхтатди

Ҳиндистонда 32 та аэропорт фаолиятини вақтинча тўхтатди

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлик кучайгани фонида Ҳиндистон 32 та аэропортни фуқаролик рейслари учун ёпди. Бу ҳақд…
12:12 / 10.05.2025
10 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

10 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 15-17 даража, кундузи 30-32 даража бўлади.
03:38 / 10.05.2025
АҚШ Хитой товарларига божларни 54 фоизгача пасайтирмоқчи

АҚШ Хитой товарларига божларни 54 фоизгача пасайтирмоқчи

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Пекин билан музокаралар чоғида Хитой импортига 145 фоизлик божларни 50-54 фоизгача ка…
22:00 / 09.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!