Маълум қилинишича, 19 октябрь куни соат 09:30 ларда Денов туманидаги газ "запрвака"да “Ваз 2106 Жигули” русумли автомобилнинг юкхонасига жойлаштирилган метан газ баллонининг ёнига қўлбола усулда қўшимча равишда ўрнатилган пропан газ баллони босимга бардош бера олмаганлиги оқибатида портлаб кетган.
Портлаш оқибатида 2 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, "Жигули" ҳайдовчиси эса тан-жароҳати олиб, туман шифохонасига ётқизилган. Вафот этганларнинг бири "заправка" ишчиси, иккинчиси эса навбатда турган ҳайдовчилардан бири бўлган. Маълум бўлишича, машинага ҳам метан ҳам пропан газ баллонлари ўрнатилган бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!