Жорий йил 29 июнь куни Сурхондарё вилояти прокуратураси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида тезкор тадбир ўтказилган. Ушбу тадбирда Сурхондарё вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори 10 минг доллар пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилган.
Аниқланишича, прокурор ушбу пул маблағини ҳудуддаги МЧЖлардан бирига сув тежовчи технологияларни ўрнатиш билан боғлиқ масалаларда кўмаклашиш эвазига олаётган бўлган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!