Сурхондарё вилояти Термиз туманида темирйўл кесишмасидан қоидаларни бузган ҳолда ўтмоқчи бўлган “Газел” ағдарилиб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати маълум қилди.
Унга кўра, мазкур воқеа 28 сентябрь куни соат 16:40 ларда содир бўлган. Термиз-Бақтрия темирйўл бекатлари оралиғининг 4465-километри 7-пикетида қўриқланадиган темирйўл кесишмасига поезд яқинлашаётгани сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланган.
Бироқ 1994 йилда туғилган ҳайдовчи “Газел” автомобилида қоидаларни бузган ҳолда ҳаракатланган ва темир тўсиққа урилиб, ағдарилган.
Ҳодиса оқибатида электровоз тортиб кетаётган Термиз—Дарбанд шаҳарлараро қатновчи йўловчи поезди тўхтаб қолган. Кўрилган тезкор чоралар натижасида йўловчи поезди шу куни соат 17:25 да ҳаракатни давом эттирган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Масъуллар томонидан ҳолат бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!