$
12025.22 UZS
34.69
149.36 UZS
-1.35
13969.70 UZS
10.32
31° Кечаси 18°

Россия, Тожикистон ва Афғонистондан олиб келинган қарийб 80 кг наркотик моддалар тўхтатиб қолинди

09:20 / 20.08.2025

Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ва Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Узун туманида ўтказилган тезкор тадбирда, 2005 ва 2006 йилларда туғилган 2 нафар маҳаллий фуқаро 20 кг 374 гр “опий” ва 41 кг 668 гр “гашиш” гиёҳвандлик воситаларини Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келган вақтларида ушланган.

Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, уларнинг жиноий шериги бўлган, Узун туманида яшовчи, 2004 йилда туғилган шахс ҳамда ажал оғусининг буюртмачиси ҳисобланган, Денов туманида истиқомат қилувчи, 2000 йилда туғилган фуқаро ҳам процессуал тартибда ушланган.

Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса, Қозоғистон Республикасидан халқаро ўтказиш пункти орқали Ўзбекистонга кириб келган Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган шахсга тегишли юклар ўрнатилган тартибда текширилган.

Натижада мармар қуйма тош ичига яширилган 7 кг 902 гр “Мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситаси борлиги маълум бўлган.

Терговга қадар текширув давомида, наркокурер моддий манфаатдорлик эвазига ушбу гиёҳвандлик воситасини Россия Федерациясининг Москва шаҳрида номаълум шахс томонидан Telegram бот орқали кўрсатилган манзилдан олиб, Ўзбекистондаги буюртмачига етказиб бериши кераклиги аниқланган.

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, Бекобод туманида истиқомат қилувчи, 1985 йилда туғилган фуқаро Ўрта Чирчиқ туманида ажал оғусини қабул қилиб олган вақтида ушланади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона ва Сурхондарё вилоятлари бўйича бошқармалари ходимлари томонидан амалга оширилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида афғонистонлик наркосавдогарлардан гиёҳвандлик воситаларини олиб, Фарғона вилоятида сотиш билан шуғулланган шахслар фаолиятига чек қўйилган.

Хусусан, Қўқон шаҳрида яшовчи, 1964 йилда туғилган аёл ва унинг 1993 йилда туғилган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган ўғли қўлга олиниб, улардан Афғонистондан контрабанда йўли билан келтирилган 5 кг 878 гр “опий” ва 3 кг 922 гр “гашиш” моддалари ашёвий далил сифатида олинган.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида хориждан олиб келинган жами 79 кг 744 гр гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.

Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



														
														“Насаф” мухлиси Тахтақорача довонида ЙТҲга учраб вафот этди

“Насаф” мухлиси Тахтақорача довонида ЙТҲга учраб вафот этди

ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган мухлислардан бири – Маҳмуд Муҳаммадиев ҳаётдан кўз юмган. Қолган тўрт нафар мухлис турли да…
17:49 / 31.10.2025

														
														1 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

1 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

1 ноябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, кечқурун бироз ёмғир ёғиши мумкин.
17:19 / 31.10.2025

														
														Садир Жапаров Шавкат Мирзиёев ва ўзбек халқига табрик йўллади

Садир Жапаров Шавкат Мирзиёев ва ўзбек халқига табрик йўллади

Қўшни республика раҳбари ЮНЕСКО конференциясининг 43-сессияси илк марта Париждан ташқарида Самарқандда бўлиб ўтаётгани Марка…
14:40 / 31.10.2025

														
														Украинадаги урушда 481 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Украинадаги урушда 481 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Украина давлатига қарашли “Хочу жить” лойиҳаси хабарига кўра, Россия армияси сафида Украинага қарши жанг қилган 481 нафар Ўз…
14:07 / 31.10.2025

														
														Ўзбекистонда 42 та чиқинди полигони ёпилди

Ўзбекистонда 42 та чиқинди полигони ёпилди

Бу ишлар Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш” фармони ҳамда “Ўзбекистон – 2030” ст…
12:13 / 31.10.2025

														
														Иситиш мавсумида табиий газ истеъмоли меъёри 5 бараварга оширилади

Иситиш мавсумида табиий газ истеъмоли меъёри 5 бараварга оширилади

Ўзбекистонда аҳоли учун табиий газ истеъмолига тегишли базавий меъёр иситиш мавсумида 5 баробарга оширилиб, 500 куб метрга е…
11:52 / 31.10.2025

														
														“Қиёмат куни омбори”дан Ўзбекистон уруғлари ҳам жой олди

“Қиёмат куни омбори”дан Ўзбекистон уруғлари ҳам жой олди

Коллекция таркибида қовун, тарвуз, помидор, қалампир, бақлажон, сабзи, пиёз ва буғдойнинг 20 дан ортиқ маҳаллий навлари мавж…
11:27 / 31.10.2025

														
														Ўзбекистонда ноябрь ойининг илк кунларида ҳаво совиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ноябрь ойининг илк кунларида ҳаво совиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда

Республика бўйича об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда.
17:17 / 30.10.2025

														
														Ўқитувчи маст эркак томонидан калтакланди

Ўқитувчи маст эркак томонидан калтакланди

Ҳолатга вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.
16:27 / 30.10.2025

														
														Президент Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКО бош директори Одри Азулени “Дўстлик” ордени билан мукофотлади

Президент Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКО бош директори Одри Азулени “Дўстлик” ордени билан мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташки…
16:11 / 30.10.2025

Бу ҳам қизиқ

Садир Жапаров Шавкат Мирзиёев ва ўзбек халқига табрик йўллади

Садир Жапаров Шавкат Мирзиёев ва ўзбек халқига табрик йўллади

Қўшни республика раҳбари ЮНЕСКО конференциясининг 43-сессияси илк марта Париждан ташқарида Самарқандда бўлиб ўтаётгани Марка…
14:40 / 31.10.2025
Марказий Осиёда музликларни эришдан сақлаш учун 250 миллион доллар ажратилади

Марказий Осиёда музликларни эришдан сақлаш учун 250 миллион доллар ажратилади

“Green Climate Fund” Марказий Осиё, Жанубий Кавказ ва Покистондаги  тоғли ҳудудларда сув ва қишлоқ хўжалиги тизимларини яхши…
18:29 / 29.10.2025
30 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

30 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 30 октябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли…
17:39 / 29.10.2025
Си Цзиньпин ва Трамп ​​авиабазада учрашди

Си Цзиньпин ва Трамп ​​авиабазада учрашди

Бугун Жанубий Кореянинг Пусан шаҳридаги Кимхе ҳарбий авиабазасида Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ва АҚШ Президент…
09:15 / 30.10.2025
Россия–Украина урушида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берилди

Россия–Украина урушида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берилди

“Хочу жит” (яшашни истайман) ташкилоти Украинадаги урушда Россия армияси сафида жанг қилган, ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолг…
14:36 / 30.10.2025
АҚШда вирус юқтирган тажриба маймунлари қочиб кетди

АҚШда вирус юқтирган тажриба маймунлари қочиб кетди

Йўқолган бешта маймундан тўрттаси қисқа фурсатда топилган, бироқ биттаси ҳануз озодликда. Авариядан сўнг у ўрмонга қочиб кет…
15:35 / 29.10.2025
Ўқитувчи маст эркак томонидан калтакланди

Ўқитувчи маст эркак томонидан калтакланди

Ҳолатга вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.
16:27 / 30.10.2025
“Насаф” мухлиси Тахтақорача довонида ЙТҲга учраб вафот этди

“Насаф” мухлиси Тахтақорача довонида ЙТҲга учраб вафот этди

ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган мухлислардан бири – Маҳмуд Муҳаммадиев ҳаётдан кўз юмган. Қолган тўрт нафар мухлис турли да…
17:49 / 31.10.2025
Иситиш мавсумида табиий газ истеъмоли меъёри 5 бараварга оширилади

Иситиш мавсумида табиий газ истеъмоли меъёри 5 бараварга оширилади

Ўзбекистонда аҳоли учун табиий газ истеъмолига тегишли базавий меъёр иситиш мавсумида 5 баробарга оширилиб, 500 куб метрга е…
11:52 / 31.10.2025
31 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

31 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

31 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечқурун бироз бироз ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгарт…
15:33 / 30.10.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!