$
12895.55 UZS
15.2
159.38 UZS
2.7
14338.56 UZS
-196.91
35° Кечаси 21°

Тарихдаги энг бадавлат ҳукмдорлар ёхуд меҳнаткаш халқнинг олтинлари

07:13 / 31.07.2022

Умуман олганда, жаҳон тарихидаги энг бой одам кимлигини аниқлаш жуда қийин, ҳатто имконсиздир. Олимлар ўтмишдаги “миллиардер”ларнинг бойликларини ҳисоблаб, уларнинг мол-мулки қийматини олтинга айлантиради ва кейин олинган рақамларни ушбу металнинг ҳозирги қиймати билан солиштиради.

Муаммо шундаки, асрлар давомида олтиннинг нархи доимий равишда ўзгариб туради ва ҳатто у бойликнинг ишончли ўлчови бўлиб хизмат қила олмайди. Пулнинг харид қобилияти ўзгариши ва янги валюталарнинг пайдо бўлиши ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.

Шундай экан, бир ҳукмдор аввалгисидан бойроқ бўлган, дейиш тўғри бўлади. Чунки ҳеч бир тарихчи аниқ рақамларни топа олмайди. Аммо тарихдаги энг бой ҳукмдорларнинг тахминий рўйхатини тузиш мумкин. Қизиқарли томони шундаки, улар “Forbes” рейтингининг юқори поғоналарини эгаллашга лойиқдир.

1. Вильгельм I

“Бастад” номи билан машҳур бўлган бу Норманн қироли бутун Англияни эгаллаб, уни ўз қўмондонлиги остида бирлаштиргани билан ажралиб турди.

Вильгельм I Завоеватель

Босқинчилик эса мамлакатга фақат фойда келтирди: Вильгельм I босқинчи ягона ҳукуматга асос солди, “Тауэр” ва бир қанча бошқа қалъаларни қурдирди, оддий армия ва флот барпо қилди. Умуман олганда, ҳокимиятни буюк қилди. Аммо бу одамнинг асосий ютуғи шундаки, у ўзига бўйсунадиган ҳудудларда нима содир бўлаётганини тушуниш учун Англияда биринчи эр рўйхатини ўтказди.

1085-1086 йилларда подшоҳ буйруғи билан ўтказилган ер ва мулкни рўйхатга олиш материаллари тўплами “Дахшатли суд китоби” деган ном олди. Бу ном қаерда ер ҳайдаш ва қайси кўлларда балиқ овлаш мумкин эмаслиги кўрсатилган нашр учун жуда қўрқинчли сарлавҳа эди. Ушбу ҳужжат қиролга солиқларни самаралироқ йиғиш имконини берди.

Бундан ташқари, ҳукмдор махсус фармон чиқариш орқали катта бойликка эришди. Унга кўра, Англиядаги барча эркаклар бундан буён монархга тегишли бўлиб, ҳудудлардаги ҳар хил герцоглар, графлар, баронлар ва оддий одамлар ҳам, шунчаки ижарачилардир. Бу ғазнага доимий равишда пул тушишини ва солиқ тўловчиларнинг норозилигини таъминлади, аммо уларга ҳеч ким қулоқ солмасди?

Тарихчи Уильям Рубинштейн ҳукмдорнинг ўғиллари Роберт ва Вилгельм II га қолдирган меросни ҳозирги қиймат билан ҳисобланганда 209 миллиард долларга тенг эканлигини ҳисоблаб чиқди.

2. Атауальпа

Бой ҳукмдорлар нафақат Европада, балки Америкада ҳам бўлган. Энг бадавлат тубжой америкаликларни сўнгги Инк императори Атауальпа номи билан боғлаш мумкин. Тўғри, унинг қанчалик бой бўлгани тахмин қилинса-да, бу иш бермайди, чунки маҳаллий қабилаларда бозор ва пул тушунчаси бўлмаган, савдо асосан айирбошлаш ёрдамида амалга оширилган.

Самые богатые люди в истории: Атауальпа

Инклар нуқтайи назаридан, уларнинг бутун мамлакати, ундаги мулки ва одамлари императорга тегишли бўлиб, Анд тоғларида унга тегишли бўлмаган ҳеч нарса йўқ эди.

Шунга қарамай, Атауальпанинг аҳволини уни асирга олган испанларга берган тўловидан аниқлаш мумкин. Император “Кажамарка” жангида мағлуб бўлди ва машҳур конкистадор Франсиско Пизарро томонидан асирга олинди. Ҳукмдор испаниялик Пизаррога озодлик учун ўлпон таклиф қилган.

Шунга қарамай Атауальпа ўлдирилган. Аммо унинг тўловидан олинган 6 тонна олтин ва 12 тонна кумуш, шунингдек, испанлар томонидан қулликка маҳкум қилинган Инк империясидан олиб қўйилган яна 500 тонна олтин ва 3915 тонна кумуш Испанияда даҳшатли инфльяцияни келтириб чиқарди. Пул муомаласининг қулаши ҳамда иқтисодиёт деградациясини келтириб чиқарди. Инқироз деярли 200 йил давом этди.

Атауальпанинг олтинлари, гарчи бу унга ёрдам бермаган бўлса-да, ўлпонлар миқдори тўланган энг катта гаров пули сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.

3. Якоб Фуггер

Ушбу рўйхатда санаб ўтилган барча шахслар бутун мамлакатларга эга бўлган барча турдаги шоҳлар ва императорлардир. Якоб Фуггернинг ўз давлати йўқ эди, лекин агар хоҳласа, ўзи учун ҳудуд сотиб олиши мумкин эди. Аммо унга бу керак бўлмаган.

Самые богатые люди в истории: Якоб Фуггер

XVI асрда Германиянинг Аугсбург шаҳрида яшаган бу банкир ва инвестор монархлар ҳамда Рим папалаирга қарз бериши билан ажралиб турарди. У Италия билан тўқимачилик савдоси орқали бойлик орттирган, лекин кейинчалик тоғ-кон саноатига ўтган, симоб ва кумуш ишлаб чиқариш билан шуғулланган.

Фуггер ўз бойликларини инвестицияларни эҳтиёткорлик билан бошқариш орқали тўплаган. У Европада биринчилардан бўлиб икки томонлама бухгалтерия ҳисобини қўллашни бошлади.

Умуман олганда, ссуда капиталларини тақсимлаш, унинг эвазига турли фойдали ьурли соҳалардаги ишлаб чиқаришлар орқали Якуб монопол кончига айланди. У бутун Европадаги маъдан конларини назорат қилди ва ўша пайтдаги энг кучли зодагонларга кредитлар берди. Нега бу бойлар ўз конларини доимий фойдаланиш учун банкирга итоаткорлик билан бериб, кредитга яшашни афзал кўришди? Хўш, улар Фуггердан фарқли ўлароқ, ҳисоб-китобга у қадар катта эътибор бермадилар.

Бундан ташқари, Якуб банкир бўлишига қарамай, диндор-католик эди. Бизнесга эътибор қаратиш ва руҳни сақлаб қолиш ҳақида яна бир бор ташвишланмаслик учун у жуда ўзига хос тарзда ҳаракат қилди.

Банкир камбағаллар учун 52 та уйдан иборат бутун бошли блок қурдирди ва у ерда камбағаллар жойлаштирилди. Бу тарихдаги биринчи ижтимоий уй-жой лойиҳаларидан бири. Ижарачилар ҳозирги тарифлар бўйича 0,88 евро ижара тўлаган бўлса-да, Фуггер ва унинг оиласи учун кунига уч марта ибодат қилишлари керак шарт қилиб қўйилган.

4. Мусо I

Мусо I ўрта асрлардаги Мали (Африка) давлатининг “манса”си (яъни олий ҳукмдори) эди. 1312 йилдан 1337 йилгача ҳукмронлик қилган ҳукмдорнинг даврида империя ўз қудратининг чўққисига чиқди.

Самые богатые люди в истории: Муса I

Император улкан хайрия ҳаракатлари билан машҳур бўлди. Мусо мусулмон сифатида Маккага ҳаж сафари учун бориши керак эди. У шундай қилди ва катта миқёсда. Ҳаж сафари давомида Мусога 8 минг хизматкор, жангчи ва бир қатор қуллар ҳамда 80 туядан иборат карвон ҳамроҳ бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзида 136 килограммгача (умумий 10-12 тонна) олтин олиб юрган. Мусо ўзининг қанчалик бой ва диндор эканини кўрсатиш учун ўзи учрашган ва йўлидан чиққан одамларга уларни тарқатди.

Бундай йирик миқдордаги бойлик инфльяция ҳамда Қоҳира, Мадина ва Маккада ўн йиллик молиявий инқирозни келтириб чиқарди. Ушбу воқеадан сўнг араб дунёсида олтиннинг нархи паст бўлган.

Умуман олганда, Мали “манса”си ўз шоҳлигида бойликлар дарахтларда ўсиши билан ғурурланиб, 18 тонна олтин сарфлади. У фан ва санъат ривожини рағбатлантирди, Мали империясининг пойтахти Тимбукту (Ниара) шаҳрида кутубхона ташкил этди. Мусо I ҳар жума куни янги масжид қурдирган.

5. Октавиан Август

Октавиан Рим императори бўлиб, Юлий Цезарнинг тутинган ўғли эди. У Римни бирлаштирди, Миср, Яҳудия, Галатия ва Испанияни эгаллади, мамлакатда тартиб ўрнатди ҳамда давлат ҳокимиятининг барча тармоғини ўз қўлида жамлади, албатта, жамият фаровонлиги учун.

Самые богатые люди в истории: Октавиан Август

Октавианни ишонч билан дунёнинг энг бой одами унвони учун асосий даъвогар, деб аташ мумкин, чунки у ўша пайтда бутун дунё иқтисодиётининг 25 дан 30 фоизига эгалик қилувчи Рим империясининг ҳақиқий бошқарувчиси бўлган.

Стенфорд университети тарихчиси Иан Морриснинг сўзларига кўра, Август бир вақтлар бутун империя ресурсларининг бешдан бирига тенг бойликка эга бўлган. Бундан ташқари, у Юлий Цезардан ўзининг шахсий мулки сифатида Галлия вилоятини мерос қилиб олди ва Мисрга ҳам эгалик қилган.


Қизиқарли


														
														2024 йилда дунё миллионерлари сони 2,34 миллион кишидан ошди

2024 йилда дунё миллионерлари сони 2,34 миллион кишидан ошди

Бу ҳақда Knight Frank компаниясининг йиллик Wealth Report ҳисоботида келтирилди.
12:45 / 08.03.2025

														
														ЎША ТУН…

ЎША ТУН…

Воқеий ҳикояЎша куни қўшни болалар билан қора кечгача ўйнадик.
16:27 / 03.02.2025

														
														Медуза ниқоби: Ситсилияда 2000 йилдан ошиқ ноодатий артефакт топилди

Медуза ниқоби: Ситсилияда 2000 йилдан ошиқ ноодатий артефакт топилди

Италиялик археологлар Ситсилия жанубидаги Агригенто провинциясидаги замонавий Ликата яқинида жойлашган қадимий Финзиаде шаҳр…
11:14 / 27.01.2025

														
														Илм-фан “оталари”

Илм-фан “оталари”

Илм-фан оталари тарих китобларидаги шунчаки номлар эмас. Улар ғоялари билан инсоният цивилизациясига ҳисса қўшган одамлардир…
12:11 / 15.01.2025

														
														Гендер тестлари можароси билан танилган Iman Ҳалиф Гооглеъда энг кўп қидирилган спортчи бўлди

Гендер тестлари можароси билан танилган Iman Ҳалиф Гооглеъда энг кўп қидирилган спортчи бўлди

Google қидирув тизими орқали 2024 йилда энг кўп изланган мавзуларни сарҳисоб қилди ва қидирувларни йўналишлар бўйича ажратиб…
11:22 / 12.12.2024

														
														Японияда одамларни ювадиган кир машина яратилди

Японияда одамларни ювадиган кир машина яратилди

2025 йил апрель ойида Осака шаҳрида бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон кўргазмасида инсонлар фойдаланиши учун мўлжалланган кир ювиш м…
14:41 / 23.11.2024

														
														2024 йилнинг энг яхши пишлоғи аниқланди

2024 йилнинг энг яхши пишлоғи аниқланди

“Йилнинг энг яхши пишлоғи” номли анъанавий халқаро танлов Португалиянинг Визеу шаҳрида ўтказилди.
10:26 / 20.11.2024

														
														“Титаник”даги капитаннинг соати аукционда сотилди

“Титаник”даги капитаннинг соати аукционда сотилди

Henry Aldridge and Son аукцион уйининг хабар беришича, “Титаник”нинг 700 дан ортиқ йўловчисини қутқарган “Карпатия” кемаси к…
10:22 / 18.11.2024

														
														Дунёдаги энг қиммат зумрад кимошди савдосида сотилди

Дунёдаги энг қиммат зумрад кимошди савдосида сотилди

CBS News нашрининг хабар беришича, шаҳзода Садриддин Оғахон III нинг Cartier брошидан зумрадлари кимошди савдосида сотилди.
09:34 / 16.11.2024

Бу ҳам қизиқ

Самарқанддаги заправкада юз берган портлаш оқибатида вафот этганлар 3 кишига етди

Самарқанддаги заправкада юз берган портлаш оқибатида вафот этганлар 3 кишига етди

Бу ҳақда “Севимли” телеканалининг “Замон” информацион дастурида маълум қилинди.
09:45 / 11.05.2025
Буюк Британияда миграция қоидалари кучайтирилади

Буюк Британияда миграция қоидалари кучайтирилади

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер миграция қонунчилигида кенг кўламли ислоҳотларни эълон қилди.
18:34 / 12.05.2025
UFC 315. Билол Муҳаммад мағлуб этилди, Маддалена – янги чемпион

UFC 315. Билол Муҳаммад мағлуб этилди, Маддалена – янги чемпион

Канаданинг Монреал шаҳрида UFC 315 турнири ўз якунига етди.
10:53 / 11.05.2025
Мубашшир Аҳмад ҳибсга олинди

Мубашшир Аҳмад ҳибсга олинди

Бу ҳақда ўзининг телеграм саҳифасида маълум қилинди.
14:34 / 12.05.2025
Россиянинг Махачқалъа шаҳридан Тошкентга парвозлар кечикиши мумкин

Россиянинг Махачқалъа шаҳридан Тошкентга парвозлар кечикиши мумкин

Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар бермоқда.
10:01 / 13.05.2025
Масъуд Пезешкиён Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди

Масъуд Пезешкиён Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди

Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён расмий ташриф билан Теҳрон шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси …
20:32 / 12.05.2025
13 май куни об-ҳаво ҳарорати бугунгиданда иссиқроқ бўлади

13 май куни об-ҳаво ҳарорати бугунгиданда иссиқроқ бўлади

“Ўзгидромет” 13-май, сешанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
12:07 / 12.05.2025
Андижон вилояти ҳокимлиги вилоят раҳбарига қўйилган айбловларни рад этади

Андижон вилояти ҳокимлиги вилоят раҳбарига қўйилган айбловларни рад этади

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг вояга етмаганга нисбатан ноқонуний хатти-ҳар…
19:53 / 11.05.2025
Ота-она қарамоғисиз қолган бола Россиядан Ўзбекистонга қайтарилди

Ота-она қарамоғисиз қолган бола Россиядан Ўзбекистонга қайтарилди

Россия Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамроҳлигида, ота-она қарамоғисиз қолган, вояга етмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаро…
12:28 / 13.05.2025
Энди камбағал оилалар “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилади

Энди камбағал оилалар “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилади

Президент фармонига мувофиқ, 2025 йил 15 майдан бошлаб Камбағал оилалар реестридаги ва унга тушиш хавфи бўлган оилалар махсу…
08:58 / 13.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!