$
11987.16 UZS
13.68
₽
146.29 UZS
-0.3
€
13393.25 UZS
-43.39
31° Кечаси 18°

Темурийларни тугатиб, Мовароуннаҳрни бирлаштирган хон. "Кўчманчи" дея камситилган Муҳаммад Шайбонийхон ҳаёти 1-қисм

15:03 / 24.05.2022

Тарихимизда шундай мураккаб шахслар борки, уларнинг ҳаёти ўрганилмай гўё очилмаган археологик ёдгорлик каби қолиб кетган. Бугунги қаҳрамонимизнинг ҳаёти Совет даврида ҳам, мустақиллик йилларида ҳам тўлиқ ўрганилмади. Айниқса мустақилликнинг илк кунлари ўзбек давлатчилигида муҳим ўрин эгаллаган бир сулола тарихига кўз юмиб, ўтиб кетилди. Бу илмга мутлақо зид ва шармандали ҳолат эди.

Айрим "сиёсатдон" олимларимиз бу шахсдан темурийлар ҳукмронлигига нуқта қўйгани учун нафратланишар. Айримлар эса уни «кўчманчи» деб камситар ҳам эди. Афсуски, тарихий шахсларни тарих зарварақларидан ўчириб бўлмайди. Менимча ҳурматли ўқувчи гап ким ҳақида кетаётганини билдингиз.

Бугунги мақоламизда ханафий мазҳабини қаттиқ ушлаган, Қуръонни ёддан билган, Мовароуннаҳр ҳудудида темурийлардан сўнг катта сулолага асос солган Шайбонийхон ҳақида ҳикоя қиламиз.

Темурийлар давлатнинг интиҳоси

ХВ асрнинг 90 йилларига келиб Мовароуннаҳрда бир вақтлар Амир Темур томонидан барпо этилган улкан салтанат чок-чокидан сўкилиб, қулаш арафасига келиб қолган эди. Ҳар бир темурий шаҳзода ўзини мустақил деб билиб, пойтахт Самарқандни эгаллаш, бобокалонлари ўтирган тахтга чиқиб, бутун мамлакатга ягона ҳукмдор бўлишни орзу қилишарди. Бироқ уларнинг орасида бунга лойиқ салоҳиятли, заковатли шаҳзода кам эди. Темурий шаҳзодалар қарийб   40 йилдан буён бир-бири билан қир-пичоқ эди. Мамлакат аҳолисининг ҳам темурийлардан норозилиги кучайиб кетганди.

Шундай бир даврда Дашти Қипчоқда ўзбек қабилалари бирлашиб, янги бир куч пайдо бўлаётган эди. Бу қабилаларга Муҳаммад Шайбонийхон бошчилик қилаётганди. Шайбонийхон Абулхайрхоннинг набираси, онасининг исми Қўзибеким, отаси Будоқ султон бўлиб, туғилганда унга туркийлар одатига кўра икки исм – Муҳаммад(арабча) ва Шайбонийхон (туркийча) исмлари қўйилган. Абулхайрхон ёш набирасига "Шоҳбахт" (Шоҳ бахтли), деган тахаллус берган.

Шайбонийхон ўн тўрт ёшга тўлар-тўлмас отасидан айрилди. Шоҳ Будоқ Султон қабилалар ўртасидаги ўзаро жангда ҳалок бўлди. Отасидан эрта айрилган Шайбонийхон ва султон Муҳаммад отасининг содиқ хизматкори Қорачабек оиласида тарбияланади. 1469 йилда Абдулхайрхоннинг вафотидан сўнг унинг қўл остида бирлашган қабилалар тарқаб кетди. Дашти Қипчоқнинг шарқий қисмида ғалаёнли йиллар бошланди. Ёш шаҳзодаларга Муҳаммад Мазид Тархон ҳомийлик қила бошлади. У темурийлардан эди. Абулхайрон қайнотаси бўлмиш Мирзо Улуғбекка ҳурмат юзасидан Мазид Тархонга Туркистон ва Ўтрор шаҳарларининг беклиги инъом қилинган эди. Ака-ука шаҳзодалар бир муддатгача Тархоннинг Ўтрордаги қўрғонида ҳаёт кечирди.

Мазид Тархон султон Маҳмудни ёнида олиб қолиб, Шайбонийхонни ўзига яқин кишилар ҳомийлигида Бухорога таълим олиш учун юборади. Ёш Шайбоний Яссавий замонидан бери сақланиб қолган тариқат одобидан таҳсил ола бошлади. Дастлаб унга Қуръонни жуда яхши ўқувчи қорилардан бири Мавлоно Муҳаммад Хитойи дарс берди. Хитойидан кейин Шайбонийхон алломи даврон Шайх Мансурдан икки йил давомида фиқҳ (Ислом ҳуқуқшунослиги), қиёс (шариат манбаларидан бири) ижмо (Қуръон ва ҳадисларда аниқ кўрсатма берилмаган ҳуқуқий масалани ҳал қилишда фақиҳ ва мужтаҳидларнинг тўпланиб, ягона фикрга келган ҳолда ҳукм чиқариши ) масалаларини ўрганди.

Муҳаммад ёшлигидан куч-ғайратга тўла бўлиб, у эгар устида тик туриб, осмондаги қушни отиб тушира оладиган моҳир чавандоз эди. Шайбоний ўн саккиз ёшга тўлиб, қарчиғайдек ўктам, бақувват гавдали  йигит бўлди. У туғилган она юртига бориб, бобосидан кейин пароканда бўлган давлатни қайта тиклашни ўйлай бошлади. Бунинг учун қулай фурсат ҳам пишиб етишган эди. Темурийлар салтанати бўлакларга бўлиниб, парча-парча бўлиб кетган, Мовароуннаҳрга даъвогар шахс ҳали дунёга келмаган, тирик шаҳзодалар иродасиз, ўзаро ихтилофда эди. 

Парчаланган салтанатнинг тикланиши

Муҳаммад 19 ёшга тўлганида белига қилич боғлаб, дубулға ва қалқон кийиб подшоҳлик тахти учун курашга отланди. Шайбонийхон дастлаб ўз атрофида бир неча юз кишилик лашкар тўплади. У буюк давлатни тиклаш йўлида хатти-ҳаракатни дастлаб ўз қўшини билан темурийларга ёлланма қўшин лашкарбошиси сифатида хизмат қилишдан бошлаган. Унинг бундай турмуш тарзини ёзма манбаларнинг муаллифлари «қозоқлик» яъни «ўз халқи ва қавмидан ажралиб кетган одамлар, тахт учун курашда енгилсада, аммо ўз ҳуқуқидан воз кечмаган ва ўз тарафдорларига бошчилик қилиб, одамлари билан қулай фурсат пойлаб курашадиган сулола вакили» деб аташган эди. Турли ҳукмдорларга хизмат қилиш Шайбонийга Темурийлар давлатидаги вазиятни яхши билиб олишига имкон берди. Мовароуннаҳр ҳукмдорлари ва зодагонлари унинг хизматидан энг кўп манфаат кўриши натижасида Шайбоний Мовароуннаҳр зодагонлари орасида машҳур бўлиб кетган эди.

Шайбонийхон аввал Синғоқни кейин эса Ўзган қалъаларини забт этди. Тез орада Ўтрор ҳам унинг ихтиёрига ўтди. 1475 йилга келиб Шайбонийхон лашкари юз мингга етди. Маълумотларга кўра, Муҳаммаднинг ўнг қўлининг ўрта бармоғига тақилган олмос кўзли узукка «Менинг исмим Шайбонийхон шоҳбахт», деган сўзлар ўйиб ёзилган эди. Ҳар сафар жанг олдидан ана шу муҳрига қараб қўйиб, Аллоҳдан мадад сўраб, отига қамчи босган экан.

Шайбонийхон бобоси Абулхайрхон вафотидан пароканда бўлиб кетган қабилаларни бирлаштирди ва беаёв қонли урушлар натижасида 1480 йилда  кўчманчи ўзбеклар давлатини қайта тиклашга муваффақ бўлади. У 1487–1488 –йилларда Сайрам, Ўтрор ва Туркистон шаҳарларини ҳамда қўрғонларни эгаллаб, Мовароуннаҳр яқинида мустаҳкам ўрнашиб олди. Бу қўрғонлар келгусида Шайбонийхонга Мовароуннаҳрни истило қилиш учун таянч вазифасини ўтаган.

Шайбонийхоннинг Мовароуннаҳр учун курашга қўшилиши

1497 йилда Шайбонийхон Мовароуннаҳрга ўзининг дастлабки юришини уюштирди. Бироқ унинг биринчи уриниши муваффақиятсиз бўлган. Шайбонийхон катта куч билан Самарқандга юриш қилди, лекин шаҳарни ололмасдан, Қарши ва Шаҳрисабзга ҳужум қилиб катта ўлжа билан қайтиб кетган. Икки йилдан сўнг Шайбонийхон куч йиғиб қайта Мовароуннаҳрга юриш қилади. 1499 йилда Бухорони жангсиз эгаллаб олади. Ўша йили темурийлар давлатининг пойтахти Самарқандни забт этиб, Самарқанд ҳокими Султонали Мирзони қатл эттиради. Бироқ шаҳар амирлари Фарғона ҳокими темурий шаҳзода Бобур Мирзога мактуб йўллаб, уни Самарқандни ишғол қилишга даъват этади. Бобосининг пойтахтини эгаллашни орзу қилган Бобур, 1500 йилнинг кеч кузида оз сонли лашкари билан Самарқандга келади. Бу вақтда Шайбонийхон шаҳарда 600 кишилик аскар қолдириб, ўзи юришга (баъзи манбаларда Кўлималикда дам олишга) кетган эди. Айрим адабиётларда, Шайбонийхон Самарқандни эгаллаб, аҳолига катта солиқ сочгани, шаҳар аҳолиси бундан норози бўлиб, қўзғолон кўтаргани ва Бобурни Самарқандга чорлагани ёзилган. Агар ростдан ҳам Самарқанд аҳолиси Шайбонийхондан норози бўлганида, назаримда Шайбонийхон шаҳарга атиги 600 кишилик аскар ташлаб кетмаган бўлар эди. Халқ Бобурга шаҳар дарвозаларини очиб берди ва Бобур тахтини эгаллади. Самарқанд атрофидаги Қарши, Ғузор беклари Бобур Мирзонинг ҳукмронлигини тан олди.

Шайбонийхон ва Бобур Мирзо тўқнашуви

Воқеалардан хабар топган Шайбонийхон Туркистон атрофидан қўшин тўплаб Самарқанд устига лашкар тортади. Бу даврда Самарқандда аҳвол оғир бўлиб, шаҳар аҳолиси қурғоқчилик сабабли озиқ-овқат ва ем-хашаксиз қолганди. Бундан хабар топган Шайбонийхон юришни тезлаштиради. 1501 йилнинг апрель ойида Зарафшон дарёси бўйидаги Сарипул қишлоғида Бобур ва Шайбонийхон ўртасида жанг бўлиб ўтди. Бу жангда Бобур мағлубиятга учради.

Бобурнинг мағлуб бўлишининг асосий сабаби ёлланган мўғул аскарларининг хиёнатларида бўлсада, бундан бошқа фактлар борлигини инкор қилиб бўлмайди. Хусусан мағлубиятнинг биринчи сабаби Бобурнинг мунажжимлар башоратига ишониб ҳаракат қилиши бўлган.

Воқеа тавсифи шуки, ҳар икки томон 5-6 кун давомида жангсиз ҳолатда, турли ҳарбий тактикалар тузиш режаси билан банд бўлган. Бобур эса атайлаб жангни кечиктиришга уринган. Бунга сабаб Ҳиротдан Ҳусайн Бойқаро томонидан юборилган Қанбар Али бошчилигидаги икки минг атрофидаги мадад кучлари Кешга етиб келган бўлиб, икки кун ичида Бобурга қўшилиши керак эди. Бундан ташқари, Бобурнинг тоғаси Султон Маҳмудхон жиянига ёрдам учун Саййид Муҳаммад бошчилигида 1500 атрофида лашкар юборган бўлиб, бу қўшин ҳам яқин орада етиб келиши керак эди. Шундай вазиятда масалага мунажжимлар аралашиб «шу кунда саккиз юлдуз оралиқда турганлигини, агар бир кун ўтса, икки ҳафта давомида саккиз юлдуз душманнинг орқасида бўлиши, бу эса кечиктирмай жангга кириш ва ғалаба қозониш лозимлигини англатади», деб башорат қилиб Бобурни ёрдамчи кучларни кутмасдан жангга киришга даъват этадилар.

Мағлубиятнинг иккинчиси сабаби ҳарбий стратегиядаги Бобурнинг хатоси ва Муҳаммад Шайбонийнинг устамонлигидир. Жанг олдидан Бобур Мирзо қўшинни одатдагидек сафга тизиб, энг моҳир жангчилар ва саркардаларини қўшиннинг ировул (қоровул, марказда, қўшиннинг олди қисмида борувчи бўлинма) қисмида жойлаштиради. Шайбонийхон эса қўшин қанотларига тажрибали саркардалари бўлган Маҳмуд султон, Ҳамза султон ва Маҳди султон раҳбарлигидаги кучли отлиқларни жойлаштирган.

Шайбонийхоннинг ҳарбий разведкаси Бобурнинг ҳарбий кенгаши сирларидан ҳам воқиф бўлгани ҳақида тахминлар бор. Чунки Муҳаммад Шайбонийхон асосий эътиборни қанотларга қаратиб, «тўлғама» ҳарбий тактикасини қўллаган. Бу ўз навбатида Шайбонийхон душманнинг ҳарбий тактикасини олдиндан билганидан ва ҳарбий разведкаси яхши ишлаганлигидан далолат беради.

Муҳаммад Шайбонийхон душманнинг кучи, имконияти ва жанг усулларига қараб ўз тактикаларини ўзгартириб турган. Жанг бошланиши билан Шайбонийхоннинг қанот қисмлари Бобур Мирзо лашкарининг баронғор (ўнг қанот) ва жавонғор (чап қанот) қисмларини ортга суриб ташлаб, марказ қисмнинг орқасидан ёриб киради. Натижада қўшиннинг чиндовул (қўшиннинг орқаси) қисмида турган Бобур асосий қисмдан ажралиб қолган.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзининг "Бобурнома" асарида Сарипул жанги ҳақида шундай ёзади:

“Биз саф тортиб чиққач, ғаним ҳам рўпарада сафланиб, пайдо бўлди. Сафлар яқинлашгач, ғанимнинг ўнг қанотининг учи бизнинг орқамиз сари бурилди. Мен ҳам олға қараб, улар сари юрдим. Шу даражага етдики, ғанимнинг баъзи қари улуғлари Шайбоқхонга: “Юриш керак, тўхтаб турмоқнинг вақти ўтди« дейишти. Ғанимнинг ўнг қаноти бизнинг чап қанотимизни босиб орқага айланди. Бизга кўмакка келган мўғул лашкарининг урушга тоқатлари йўқ эди. Ўрушмоқни қўйиб, ўзимизнинг элниёқ талаб, отдан туширишга киришдилар. Ўзбакнинг урушда бир улуғ ҳунари ушбу тўлғамадир, яъни жангга тинимсиз аскар солиб туришдир. Мен билан ўн-ўн икки киши қолиб эди. Кўҳак дарёси яқин эди. Ўнг қанотнинг учи дарёга тўқиниб эди. Дарё томонга йўналдик. Кўҳак дарёсининг энг тўлиб оқадиган пайти эди. Дарёга етишимиз билан зирҳланган ҳолатимизда сувга кирдик".

Шундай қилиб жангда Бобур енгилди ва Самарқандда яширинди. Шайбонийхон шаҳарни узоқ вақт қамал қилиб, Бобур оғир вазиятга туширди. Қамал вақтида Шайбонийхон Бобурга шаҳарни тинч йўл билан топшириш ҳақида таклиф юборди. Таклифга биноан Бобур опаси Хонзода бегимни Шайбонийхонга узатиши керак эди. Бобур Мирзо бу таклифга рози бўлмайди ва Сармарқандни тунда тарк этишни режалаштиради. Бироқ Хонзода бегим ўз жигарини ўйлаб, Шайбонийхоннинг таклифини қабул қилади.

Xabardor.uz Муҳаммад Шайбонийхон ҳаёт йўлини ёритишда давом этади. Кейинги мақоламизда Шайбонийхоннинг Фарғона, Тошкент ва Хуросонни эгаллаши, У олиб борган давлат бошқаруви ҳақида ҳикоя қиламиз.


Қизиқарли


														
														NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA Artemis IV миссияси доирасида астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарлик ишларини жадаллаштирмоқда.
09:34 / 25.10.2026

														
														Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда Гома исмли урғочи йўлбарс бир вақтнинг ўзида бешта болага — ўзининг иккита ва бошқа урғочи йўлбарснинг учта боласига…
09:32 / 13.10.2026

														
														Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Франциянинг Страсбург шаҳридаги Европарламент қароргоҳида 6 октябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳ…
15:31 / 07.10.2026

														
														Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

29 сентябрь куни Марокаш қироли Муҳаммад ВИ Фотима Заҳро ал-Мансурийни мамлакат бош вазири лавозимига тайинлади. Шу тариқа у…
10:28 / 30.09.2026

														
														Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур жамоат транспортида бошқа йўловчиларга халақит берувчи хатти-ҳаракатлар учун янги жарималар жорий этилди.
10:37 / 27.09.2026

														
														Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Хитойдаги улкан FAST радиотелескопи орқали олиб борилган кузатувлар давомида табиий космик жараёнлар билан изоҳлаш қийин бўл…
00:16 / 27.09.2026

														
														Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатда «сунъий интеллект» (СИ) атамасидан воз кечиб, уни «супер интеллект» деб аташни маълу…
09:44 / 24.09.2026

														
														Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Хорижга саёҳат қилиш учун дунё аҳолисининг деярли барчасига шахсини тасдиқловчи паспорт керак. Бироқ бундан уч киши мустасно…
10:00 / 21.09.2026

														
														Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ноодатий мусобақа — ухлаш бўйича танлов ўтказилади. Матраслари билан танилган Коала Жапан компанияси ташкил этаётга…
09:24 / 16.09.2026

														
														Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди2026-yil avgust oyida Yer yuzida kuzatuvlar tarixidagi eng yuqori o‘rtacha haroratlardan biri qayd

Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди2026-yil avgust oyida Yer yuzida kuzatuvlar tarixidagi eng yuqori o‘rtacha haroratlardan biri qayd

2026 йил август ойида Ер юзида кузатувлар тарихидаги энг юқори ўртача ҳароратлардан бири қайд этилди. Европа Иттифоқининг Ко…
09:41 / 13.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Вилоят наркология муассасаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича янги дастур ишлаб чиқилади

Вилоят наркология муассасаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича янги дастур ишлаб чиқилади

Вилоят наркология муассасаси фаолияти ўрганилди. Ташрифдан кўзланган мақсад соҳадаги мавжуд ҳолатни жойида баҳолаш ва тизимд…
09:22 / 05.11.2026
Сурхондарёда пиёз нархи 4,5 минг сўмгача ошди: вазирлик сабабларини маълум қилди

Сурхондарёда пиёз нархи 4,5 минг сўмгача ошди: вазирлик сабабларини маълум қилди

Сурхондарё вилояти бозорларида пиёзнинг бир килограмми 4–4,5 минг сўмдан сотилмоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги нарх ошишига …
09:36 / 05.11.2026
Ўзбекистонлик киноижодкорлар Истанбул Синема Музейига ташриф буюришди.

Ўзбекистонлик киноижодкорлар Истанбул Синема Музейига ташриф буюришди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда ҳам миллий кино меросини асраб-авайлаш ва кенг тарғиб этиш, “Ўзбекфильм” ҳудудида Кин…
16:06 / 07.11.2026
Ўзбекистонда газ ва кўмир тақсимоти устидан назорат кучайтирилади

Ўзбекистонда газ ва кўмир тақсимоти устидан назорат кучайтирилади

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумида аҳолига ажратилган газ ва кўмир маҳсулотларини ўз вақтида ҳамда тўлиқ етказиб бериш устидан н…
14:32 / 06.11.2026
Тошкентда иситиш тизими 9 ноябрдан босқичма босқич ишга туширилади.

Тошкентда иситиш тизими 9 ноябрдан босқичма босқич ишга туширилади.

Тошкентда 9 ноябрдан мактаб, боғча, шифохона ва кўп квартирали уйларга иссиқлик бериш бошланади. Иситиш тизими босқичма-босқ…
08:55 / 07.11.2026
“Жамиятдаги фаол фуқаро” мақомини олганларга автокредит бўйича имтиёз берилади

“Жамиятдаги фаол фуқаро” мақомини олганларга автокредит бўйича имтиёз берилади

Ўзбекистонда “Жамиятдаги фаол фуқаро” мақомини олган шахсларга автокредит бошланғич бадалининг бир қисмини қоплаб бериш, кон…
14:28 / 06.11.2026
Ўзбекистонда пахта етиштириш ҳажми 5 миллион тоннадан ошди: рекорд натижага қандай эришилди?

Ўзбекистонда пахта етиштириш ҳажми 5 миллион тоннадан ошди: рекорд натижага қандай эришилди?

2026 йилда Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта хомашёси етиштирилди. Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон ва фер…
17:11 / 05.11.2026
Тошкент аэропортида 1 млрд сўмдан ортиқ заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кириш ҳолатлари аниқланди

Тошкент аэропортида 1 млрд сўмдан ортиқ заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кириш ҳолатлари аниқланди

Тошкент халқаро аэропортида хориждан умумий қиймати 1 миллиард 20,6 миллион сўмлик заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кириш…
14:24 / 05.11.2026
Тошкентда ҳаво сифати яхшиланиши кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланиши кутилмоқда

5 ноябрга ўтар кечаси Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси сифати яхшиланиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Экология ахборот хизма…
09:25 / 05.11.2026
Беҳруз Каримов жамоаси Конференциялар лигасида пешқадамга айланди

Беҳруз Каримов жамоаси Конференциялар лигасида пешқадамга айланди

Швейсариянинг “Лугано” клуби УЭФА Конференциялар лигасининг 5 ноябрь куни бўлиб ўтган учрашувида Литванинг “Kauno Žalgiris” …
14:24 / 06.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!