$
11979.83 UZS
-1.98
164.99 UZS
-0.14
13904.99 UZS
25.26
31° Кечаси 18°

“Тўполанг”даги вазиятга Афғонистонда содир бўлган зилзиланинг таъсири бўлганмиди?

13:52 / 23.06.2022

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида жойдашган “Тўполанг” сув омборида жорий йил 22 июнь куни янги ишга туширилаётган ГЭС қувурларидан биридаги носозлик сабаб сув миқдори автоматик равишда бошқарилмай қолган ва каналга оқизиб юборилгани ва мазкур ҳолат аакс этган видеотасвирлар маҳаллий аҳоли ўртасида бир муддат ваҳимага сабаб бўлгани хабар қилинган эди.

“Спутник” нашрининг ўзбек таҳририяти “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Хавфсизлик ва махсус ишлар бошқармаси бошлиғи Нодир Артикбаевдан  “Тўполанг”даги вазиятга Афғонистонда содир бўлган зилзиланинг таъсири бор ёки йўқлиги ҳақида маълумот олди. 

“Афғонистон жануби-шарқидаги Пактика ва Хост вилоятларида содир бўлган зилзиланинг Тўполанг сув омборига умуман таъсири йўқ. Бу борада, сув омбори мутлақо хавфсиз. Мазкур зилзиланинг Ўзбекистонга, бевосита Сурхондарё вилоятига сезилиш кучи тахминан 3 балл (281 км) ни ташкил этган”, - деган Артикбаев.

Мутахассис, шунингдек, сув омборининг кучли зилзилаларга бардошлилиги 8 баллга тенг бўлиб, мустаҳкам гидроиншоот эканлигини алоҳида таъкидлаган.

Қайд этилишича, Сурхондарё вилояти ва айниқса сув омбори атрофида яшовчи аҳолиси хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тўполанг сув омборида локал даражасидаги хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизими яратилган.

Ушбу тизим доирасида қуйидагилар кўзда тутилган:

– “Тўполанг” сув омбори тўғонидан Сариосиё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимигача узунлиги 26 км бўлган оптик толали алоқа кабели тортилган;

– сув омбори тўғонидан 22 км масофада жойлашган аҳоли пунктларигача овозли хабар бериш мосламалари орқали фавқулодда вазият тўғрисида ахборот етказиш тизими билан таъминланган.

“Ундан ташқари вилоят аҳолисига юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар тўғрисида огоҳлантириш учун Сурхондарё вилоятининг маҳаллий даражасида хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизими узлуксиз режимда ишлайди”, – дея маълумот берган мутахассис.

 


Бу ҳам қизиқ

Таълим тизимидаги коррупция фош этилди

Таълим тизимидаги коррупция фош этилди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилг…
18:08 / 15.06.2026
Пора учун қамалганлар муддатидан олдин озод қилинмаслиги мумкин

Пора учун қамалганлар муддатидан олдин озод қилинмаслиги мумкин

Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашни кучайтиришга қаратилган янги қонун Сенат томонидан маъқулланди.
15:28 / 14.06.2026
Сўнгги уч кун ичида Туркияда 4 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Сўнгги уч кун ичида Туркияда 4 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Расмий маълумотларга кўра, сўнгги уч кун давомида Туркияда тўрт нафар Ўзбекистон фуқаросининг вафот этгани қайд этилди.
15:31 / 13.06.2026
ЖЧ-2026. Белгия оғир ўйинда Миср билан очколарни бўлишиб олди

ЖЧ-2026. Белгия оғир ўйинда Миср билан очколарни бўлишиб олди

Салоҳ туғилган кунида ассист қайд этди, Лукаку жамоасининг голига сабабчи бўлди.Жаҳон чемпионатида G гуруҳида 1-тур баҳслари…
09:58 / 16.06.2026
Ўзбекистонда ОАВлар уч йилга фойда солиғидан озод этилиши мумкин

Ўзбекистонда ОАВлар уч йилга фойда солиғидан озод этилиши мумкин

Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган Президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига т…
17:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонлик баҳодир халқаро мусобақада ғолиб бўлди

Ўзбекистонлик баҳодир халқаро мусобақада ғолиб бўлди

Қадимий Хива шаҳрида ўтказилган VI халқаро Strongmen-баҳодирлар ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Финал босқичида турли давлатлард…
19:39 / 15.06.2026
Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатларга эга талабаларга максимал балл берилади

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатларга эга талабаларга максимал балл берилади

Ҳукуматнинг янги қарорига кўра, хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан давлат ОТМларига ўқишини кўчириш истагидаги,…
10:38 / 14.06.2026
Тошкентга кириб келаётган 1 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Тошкентга кириб келаётган 1 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
16:11 / 15.06.2026
Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни Россия куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни Россия куни билан табриклади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путинга Россия куни муносабати билан табрик йўллади.
10:28 / 14.06.2026
Шавкат Мирзиёев Си Цзинпинга табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Си Цзинпинга табрик йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпинга таваллуд куни муносабати билан…
12:11 / 15.06.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!