Қозоғистон Давлат хавфсизлик хизмати бундан буён мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев хавфсизлигини таъминламайди.
2023 йил 17 июлдаги тегишли фармонни республика президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев имзолаган.
Илгари Давлат хавфсизлик хизмати Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти хавфсизлигини таъминлаган, шунингдек, Элбошининг ҳаёти, соғлиғи, ҳуқуқлари, эркинликлари, қадр-қиммати ва мулкига қарши ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, олдини олиш ва уларга чек қўйиш, уни Қозоғистон ҳудудида ва ундан ташқарида халқаро ва бошқа алоқа турлари билан таъминлаш учун масъул эди.
Эндиликда бу моддалар Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисидаги низомдан чиқариб ташланди. Шунингдек, Қозоғистон Республикасининг биринчи президенти хавфсизлигини таъминлаш бўйича хавфсизлик чораларини ташкил этиш ва ўтказиш ҳам мазкур қоидадан чиқариб ташланган.
Фармон 2023 йил 4 августдан кучга киради.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!