Тошкент шаҳар электр тармоқларининг хабар беришича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида бугун, 29 - июль куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Чилонзор тумани: “Нафосат” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:30 дан 17:00 гача;
Олмазор тумани: “Зарқайнар” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
Яшнобод тумани: “Донишманд” МФЙнинг айрим ҳудудларида бугун соат 09:30 дан 17:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги таъкидланди.
Шунингдек, “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди, дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!