Тошкент шаҳрида археологик ёдгорлик ўрнида ноқонуний қурилиш ишлари олиб борилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос агентлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 17-мавзе ҳудудидаги Юнусобод Оқтепа археология ёдгорлигида фуқаролар томонидан боғдорчилик билан шуғулланиш мақсадида енгил турдаги конструкцияли ноқонуний қурилмалар олиб келингани аниқланди.
Вазирлар Маҳкамасининг Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси ва Маданий мерос агентлиги томонидан ҳудуд яқинида жойлашган ноқонуний қурилмаларнинг барчаси олиб ташланган. Қолганлари бўйича туман ободонлаштириш бўлими ёрдамида ҳудуддан олиб чиқиш ишлари амалга оширилмоқда.
“Тошкент шаҳар Маданий мерос бошқармаси томонидан Юнусобод Оқтепа археологик ёдгорлик ҳудудида муқаддам “Олтин мерос” хайрия фондининг Тошкент шаҳар бўлимига мурожаат қилиниб, ёдгорлик ҳудудида ўзбошимчалик билан қурилган ҳар қандай ноқонуний қурилмаларни бузиш, ахлат ва қурилиш қолдиқларидан тозалаш талаб қилинди ҳамда ишлар амалга оширилди”, – дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!