Пойтахтда иссиқлик энергияси ва иссиқ сув таъминоти хизматлари учун янги нархлар белгиланди. Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 8 ноябрдаги қарорида келтириб ўтилган.
Унга кўра, иссиқлик энергияси ва иссиқ сув таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) 1 Гкал энергия учун 664 465 сўм этиб белгиланиши маъқулланди (амалдаги тариф 397 212 сўм/Гкал).
Тарифлар:
— аҳоли учун 91 960 сўм/Гкал (амалдаги тариф 91 960 сўм/Гкал);
— юридик шахслар учун 212 606 сўм/Гкал (амалдаги тариф 141 737 сўм/Гкал);
— бюджет ташкилотлари учун 801 963 сўм/Гкал (амалдаги тариф 502 067 сўм/Гкал).
Бунга Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти тизимини тубдан яхшилаш, аҳолини иссиқлик энергияси билан узлуксиз ва сифатли таъминлаш, шунингдек, иссиқлик таъминоти тизимини бошқаришда самарали ва илғор тажрибаларни жорий этиш мақсадида қарор қилинган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!