Бугун, 8 январь куни соат 05:00 ларда Мирзо Улуғбек тумани Янги Ўзбекистон кўчаси иккинчи даражали йўлида ҳайдовчи 2004 йилда туғилган М.Р. Onix русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиб, йўл четида ҳаракатсиз тўхтаб турган, 1966 йилда туғилган С.Р.га тегишли бўлган ГАЗ-63 русумли юк автомашинаси билан тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
ЙТҲ натижасида Onix русумли автомашина йўловчиси олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов давом этмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!