Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида вояга етмаган бола ўйинчоқ автомобилда катта йўлга чиқиб, ҳаракатдаги транспорт воситалари орасида ҳаракатланган ҳолат аниқланди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, 8 май куни соат 12:30 атрофида Олтинтопган кўчасида ота-она назоратсизлиги оқибатида бола ўйинчоқ автомобилда йўлнинг қатнов қисмига чиқиб кетган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан боланинг отаси билан профилактик суҳбат ўтказилди. Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига асосан — болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича мажбуриятларни бажармаслик ҳолати юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилди
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!