Жорий йилнинг 10-12-феврал кунлари қиличбозлик бўйича аёллар ўртасида Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтади.
Қайд этилишича унда нафақат лицензия учун, балки Париж-2024 Олимпиадаси медаллари учун ҳам давогарлик қилувчи жаҳон рейтингининг етакчилари иштирок этади.
Ўзбекистон Қиличбозлик федерацияси хабарига кўра, бугунги кунга қадар ушбу нуфузли танловда иштирок этиш учун 20 га яқин давлатдан аризалар келиб тушган. Хитой, Испания, Япония, Венгрия, Жанубий Корея, Полша, АҚШ, Италия, Озарбайжон, Болгария, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларнинг энг кучли вакиллари якка ва жамоавий баҳсларда куч синашади.
Ўзбекистон шарафини 18 нафар ёш ва умидли спортчи ҳимоя қилади. Шунингдек, турнирда Токио-2020 иштирокчиси Зайнаб Дайибекова ва Паола Плиего каби ўзбекистонлик тажрибали қиличбозларнинг ҳам иштироки кўзда тутилган.
Аёллар ўртасида қиличбозлик бўйича жаҳон кубоги босқичи Гимнастика саройида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!