Трамп: “Мен Мудофаа вазирлигига Эрондаги электр станциялари ва энергетика инфратузилмасига қарши барча ҳарбий зарбаларни 5 кун муддатга кечиктириш бўйича кўрсатма бердим. Бу қарор ҳозирги музокаралар ва учрашувлар натижасига боғлиқ”
Эронга яқин ОАВлар маълум қилишича, Трамп билан ҳеч қандай музокаралар бўлмаган. Шунингдек, уларнинг даъвосига кўра, Трамп Эроннинг эҳтимолий жавоб зарбасидан қўрқиб, орқага чекинган.
Кобулдаги Эрон элчихонасига кўра, Эроннинг қатъий огоҳлантиришидан сўнг Трамп энергетика инфратузилмаларига ҳужум қилиш режасидан воз кечган.
Эрон Миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат комиссияси вакили Иброҳим Резоий: “Жанг давом этмоқда… ва яна бир бор “шайтон” мағлуб бўлди”
Эрон ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, Вашингтон билан ҳеч қандай музокаралар йўқ. Трамп минтақада кескинликни пасайтириш бўйича ҳаракатлар кетаётган пайтда вақтдан ютишга уринмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!