Жорий йилнинг 30 октябрь куни соат 12:30 ларда Яшнобод тумани Мустақиллик кўчаси “Инфин банк” қаршисида ҳайдовчи 1987 йилда туғилган У.И. бошқарувида бўлган Tracker русумли транспорт воситаси, ҳайдовчи 1999 йилда туғилган О.О. бошқарувида бўлган cкутер транспорт воситалари тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
ЙТҲ натижасида cкутер транспорт воситаси ҳайдовчиси тан жароҳат олган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!