Reporters Without Borders томонидан эълон қилинган 2026-йилги Жаҳон матбуот эркинлиги индексига кўра, Ўзбекистон 180 давлат орасида 147-ўринни эгаллади.
Ҳисоботда қайд этилишича, жорий йилда дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатида журналистлар учун шароитлар ёмонлашган, илк бор давлатларнинг ярмидан кўпи “қийин” тоифага тушган.
Ўзбекистоннинг умумий балли бироз пасайган бўлса-да, ўрин бир поғона яхшиланган. Бу бошқа давлатларда вазият янада ёмонлашгани билан изоҳланади. Ҳисоботга кўра, мамлакатда иқтисодий ва хавфсизлик индикаторларида айрим яхшиланишлар кузатилган, бироқ сиёсий, ижтимоий ва ҳуқуқий кўрсаткичларда пасайиш қайд этилган.
Глобал рейтингда эса матбуот эркинлиги ҳолати сўнгги 25 йил ичида энг паст даражага тушгани таъкидланади. Дунё мамлакатларининг ярмидан кўпи “қийин” ёки “жуда жиддий” тоифага кирган.
Мутахассислар фикрича, сўнгги йилларда сиёсий босим, иқтисодий заифлашув ва журналистларга нисбатан ҳуқуқий чекловлар кучайиб бораётгани глобал медиа эркинлигига жиддий таъсир қилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!