$
12097.93 UZS
50.48
151.77 UZS
-0.13
14194.50 UZS
95.37
31° Кечаси 18°

Тошкентдаги уйларнинг ўртача ижара миқдори қанча?

08:34 / 12.10.2022

Тошкент шаҳрида уй-жойларнинг ўртача ижараси 1 млн. сўмни ташкил қилади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, жисмоний шахслар 2022 йил 1 январдан кўчмас мулкни ижарага бериш ёки текин фойдаланиш шартномаларини “Э-ижара” хизмати орқали солиқ органларида рўйхатдан ўтказиши шарт бўлиб, 1 октябр ҳолатига солиқ органларида 96 мингдан ортиқ турар жой ижара шартномаси рўйхатга олинган.

Мавжуд маълумотлар таҳлилига кўра Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси ўртача ойлик 1 млн. сўмдан кўпроқни ташкил қилади.

Республиканинг бошқа шаҳар туманларида эса ижара ҳақининг ўртача миқдори 630 минг сўмдан 977 минг сўмгача.

Республикада ижарага берилган турар-жой обектлари:
2 млн сўмдан 5 млн сўмгача – 3 240 та;
5 млн сўмдан ортиқ – 255 та.

Эслатиб ўтиш мумкин, солиқ солиш мақсадида 2022-йилда кўчмас мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун 1 кв. метр яшаш майдони:

Тошкент шаҳрида – 15 500 сўм;
Нукус ва вилоят марказларида – 9 500 сўм;
бошқа аҳоли пунктларида - 4 000 сўм этиб белгиланган.

Таъкидлаш жоизки, мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар мулкий даромадлар таркибига киради ва 12 фоиз ставкада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади. Турар-жойларни талабаларга ижарага берган фуқаролар ушбу даромади учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўламайди.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистоннинг Непалдаги биринчи элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Непалдаги биринчи элчиси тайинланди

“Ўзбекистоннинг Непалдаги биринчи элчиси (қароргоҳи Деҳли шаҳрида) Сардор Рустамбоев ушбу мамлакат Президенти Рамчандра Пауд…
12:34 / 13.12.2025
Тошкентда Янги йил тадбирлари сабаб айрим ҳудудларда транспорт ҳаракати чекланади

Тошкентда Янги йил тадбирлари сабаб айрим ҳудудларда транспорт ҳаракати чекланади

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
18:02 / 13.12.2025
Ўзбекистонда 318,3 мингта МЧЖ фаолият юритмоқда

Ўзбекистонда 318,3 мингта МЧЖ фаолият юритмоқда

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда 405,5 мингта тижорат ташкилотла…
16:40 / 14.12.2025
Мессининг Ҳиндистонга ташрифи ортидан оммавий тартибсизликлар келиб чиқди

Мессининг Ҳиндистонга ташрифи ортидан оммавий тартибсизликлар келиб чиқди

Бироқ Вивекананда Ювабҳарати Salt Lake Stadium делегацияси футболчининг тижорий сафари доирасида ўтказилган тадбир пайтида о…
13:58 / 14.12.2025
“Электрон рецепт” босқичма-босқич жорий қилинади — ССВ

“Электрон рецепт” босқичма-босқич жорий қилинади — ССВ

Ҳужжатга мувофиқ, тизим аввало Тошкент шаҳри ва 15 та тажриба-синов туман ҳамда шаҳарларда жорий этилади.
10:59 / 15.12.2025
Россияда қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар 30 кунгача бепул ётоқдан фойдаланиши мумкин

Россияда қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар 30 кунгача бепул ётоқдан фойдаланиши мумкин

Россия Федерациясида ишлаш жараёнида мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган, турар жойсиз қолган, тазйиқ ёки зўравонликка уч…
16:51 / 13.12.2025
Зеленский Трампнинг тинчлик режасини Украинага мослаб қайта кўриб чиқмоқда

Зеленский Трампнинг тинчлик режасини Украинага мослаб қайта кўриб чиқмоқда

WSJ газетасининг ёзишича, Зеленский ўз халқи ишончини йўқотмаган ҳолда Оқ уйнинг таклифига конструктив ёндашмоқчи эканини қа…
08:34 / 15.12.2025
15 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

15 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

15 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши, қорга айланиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик ку…
15:17 / 14.12.2025
Боливиянинг собиқ президенти қамоққа олинди

Боливиянинг собиқ президенти қамоққа олинди

“Социализм сари ҳаракат” партияси етакчиси бўлган Луис Арсе 2020 йилда Боливия президенти этиб сайланганди. Мамлакатда ўтказ…
09:13 / 14.12.2025
Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми 11 ойда 17,3 млрд долларга етди

Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми 11 ойда 17,3 млрд долларга етди

Марказий банкнинг Ички валюта бозори шарҳида маълум қилинишича, ушбу кўрсатгич ўтган йилнинг январь—ноябрь ойларига нисбатан…
12:32 / 14.12.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!