$
12524.92 UZS
27.73
155.96 UZS
0.25
14630.36 UZS
32.39
33° Кечаси 20°

Транспорт воситасини маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди

10:51 / 21.02.2025

Шунингдек, жарима баллари 12 баллдан ошса ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.

Жиноят кодексига тегишли қўшимчалар киритилди. Унга кўра, эндиликда Ўзбекистонда транспорт воситасини мастлик ҳолатида бошқарганлик ёки текширувдан ўтишдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.

Қуйидагилар учун жиноий жавобгарлик белгиланди:

– Автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини ёки идентификация рақамларини қонунга хилоф равишда тайёрлаганлик, ўтказганлик ёки улардан фойдаланганлик, шунингдек уларни қалбакилаштирганлик учун;

– Автомототранспорт воситалари, шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини ва тракторчи-машинистларни тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш, шунингдек имтиҳонлар ўтказиш ва гувоҳномалар бериш тартибини бузганлик учун;

– Транспорт воситасини мастлик ҳолатида бошқарганлик ёки текширувдан ўтишдан бўйин товлаганлик учун;

– Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқарганлик учун;

– Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун.

Бунда транспорт воситасини такроран маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик, яъни уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган.

Шунингдек, жарима баллари 12 баллдан ошса ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.

Белгиланган ҳуқуқбузарликлар учун ҳайдовчига нисбатан асосий жазо билан бирга жарима баллари ҳисобланади. Бунда содир этилган ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун ҳисобланадиган жарима балининг энг юқори миқдори 2 баллдан ошмаслиги керак.

Эслатиб ўтамиз, қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



														
														Тошкент ва Андижон вилоятларида Латвияга ишга юбормоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Тошкент ва Андижон вилоятларида Латвияга ишга юбормоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари оли…
12:25 / 20.08.2025

														
														Тошкентда фуқаро 2,4 млрд сўм алиментни олдиндан тўлаб берди

Тошкентда фуқаро 2,4 млрд сўм алиментни олдиндан тўлаб берди

“Тошкент шаҳар Учтепа туманида фуқаро собиқ рафиқасига тўрт фарзанди учун 2,4 млрд сўм миқдорида алимент пулини олдиндан тўл…
12:06 / 20.08.2025

														
														“Намунали хавфсиз кўча” ва уйларга стикерлар ўрнатилади

“Намунали хавфсиз кўча” ва уйларга стикерлар ўрнатилади

“Криминоген вазияти мураккаб ва оғир маҳаллаларда “намунали хавфсиз кўча”ва “намунали хавфсиз уй” ташкил этиш” бўйича намуна…
10:29 / 20.08.2025

														
														Россия, Тожикистон ва Афғонистондан олиб келинган қарийб 80 кг наркотик моддалар тўхтатиб қолинди

Россия, Тожикистон ва Афғонистондан олиб келинган қарийб 80 кг наркотик моддалар тўхтатиб қолинди

Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ …
09:20 / 20.08.2025

														
														20 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

20 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 18-20 даража илиқ, кундузи 34-36 даража иссиқ бўлади
22:47 / 19.08.2025

														
														Электрқармоқ ёрдамида балиқ овлаган “браконерлар” қўлга олинди

Электрқармоқ ёрдамида балиқ овлаган “браконерлар” қўлга олинди

Ҳодиса оқибатида табиатга 1 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилган
22:40 / 19.08.2025

														
														Наманганда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида қарийб 2 миллиард сўм зарар етказилди

Наманганда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида қарийб 2 миллиард сўм зарар етказилди

Ҳозирда жиноят кодексининг 169-моддаси(Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
22:31 / 19.08.2025

														
														Сифатсиз маҳсулотларга тўлов қилиб, пулини ололмаётган фуқаролар Рақобат қўмитасига мурожаат қилди

Сифатсиз маҳсулотларга тўлов қилиб, пулини ололмаётган фуқаролар Рақобат қўмитасига мурожаат қилди

Мурожаатлар тегишли тартибда ўрганилиб, жойида бартараф этилди
19:28 / 19.08.2025

														
														“Veoliya Energy” : “Иссиқлик таъминоти таърифлари қайта кўриб чиқилиши зарур”

“Veoliya Energy” : “Иссиқлик таъминоти таърифлари қайта кўриб чиқилиши зарур”

Тошкент шаҳридаги иссиқлик таъминотига жавоб берувчи ташкилот нега бу қарорга келганини очиқлади
18:20 / 19.08.2025

Бу ҳам қизиқ

Ҳиротдаги автоҳалокатда 71 киши ҳалок бўлди

Ҳиротдаги автоҳалокатда 71 киши ҳалок бўлди

Ҳодисага автобуснинг мотоцикл ва юк машинаси билан тўқнашуви сабаб бўлган.
09:47 / 20.08.2025
Тошкентда фуқаро 2,4 млрд сўм алиментни олдиндан тўлаб берди

Тошкентда фуқаро 2,4 млрд сўм алиментни олдиндан тўлаб берди

“Тошкент шаҳар Учтепа туманида фуқаро собиқ рафиқасига тўрт фарзанди учун 2,4 млрд сўм миқдорида алимент пулини олдиндан тўл…
12:06 / 20.08.2025
Қирғизистонда манзил-колониялар тугатилади

Қирғизистонда манзил-колониялар тугатилади

Бу ҳақда 19 август куни бўлиб ўтган брифингда мамлакат адлия вазири Аяз Баетов маълум қилди.
11:34 / 20.08.2025
Электрқармоқ ёрдамида балиқ овлаган “браконерлар” қўлга олинди

Электрқармоқ ёрдамида балиқ овлаган “браконерлар” қўлга олинди

Ҳодиса оқибатида табиатга 1 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилган
22:40 / 19.08.2025
Сифатсиз маҳсулотларга тўлов қилиб, пулини ололмаётган фуқаролар Рақобат қўмитасига мурожаат қилди

Сифатсиз маҳсулотларга тўлов қилиб, пулини ололмаётган фуқаролар Рақобат қўмитасига мурожаат қилди

Мурожаатлар тегишли тартибда ўрганилиб, жойида бартараф этилди
19:28 / 19.08.2025
Шавкат Мирзиёев Покистон армиясининг генералини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Покистон армиясининг генералини қабул қилди

Учрашувда бир қатор муҳим масалалар, хусусан, трансафғон темирйўли лойиҳасини тез фурсатда амалга оширишга келишиш муҳокама …
21:06 / 19.08.2025
Минораи Калон яқинида ёнғин чиқди

Минораи Калон яқинида ёнғин чиқди

“Ёнғин натижасида тахминан 100 кв.м майдонда том қисми зарарланган”, – дейилади хабарда.
10:14 / 19.08.2025
Трамп Путин билан телефон орқали суҳбатлашди

Трамп Путин билан телефон орқали суҳбатлашди

Суҳбатда уч томонлама музокаралар муҳокама қилинган.
09:45 / 19.08.2025
Фарғонада пластмасса цехи 4,8 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланди

Фарғонада пластмасса цехи 4,8 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланди

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
09:55 / 19.08.2025
Ғазодаги қамал ва очарчилик туфайли умр кўриш давомийлиги қисқарган

Ғазодаги қамал ва очарчилик туфайли умр кўриш давомийлиги қисқарган

“Ғазода 4 минг нафар бола ампутация қилинган, 18 минг нафар етим бола ўлдирилган, 20 минг нафар бола жароҳатланган”, – дейил…
14:33 / 19.08.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!