1️ — хотираси сустроқ, муҳаббатда бахти доим кулиб боқавермайди. Агар севгилиси маҳкам турмаса муносабатлари бузилиб кетиши мумкин.
2️ — кўнглига яқин одам билан жисман эмас, руҳан яқинлашишга моил, севгига ақл билан ёндашади.
3️ — шиддаткор, кўнгил хушлик жон-у дили. Ўзини бошқалардан, ҳатто, севгилисидан ҳам бир поғона устун қўяди.
4️ — муносабат ўрнатишда қийналади, тушкунликка берилувчан, қўллаб-қувватланишга муҳтож ва рашкчи.
5️ — бойликка ўч ва кибрли, улардан бевафолик чиқса ажабланманг.
6️ — романтик, ишончи комил киши ва нарсаларга ўта садоқатли
7️ — ўзгарувчан, ёнидаги одамга қаноат қилмай яхшироғини ахтариб юради, лекин жуда омадли ва қувноқ.
8️ — романтик ва садоқатли. Кўпинча алданиб қолади. Унинг севгиси бир марта ва бир умрли бўлиши мумкин.
9️ — хато қилишга эҳтиёткор. Кам ҳолларда чинакам севиб қолади ва бир умр шу севгиси билан яшаб ўтади.
10 — келишувчан ва киришимли, қобилиятли бўлиб феъли ўзининг нусхаси бўлган жуфтни маъқул кўради.
11 — мустақилликни яхши кўради, кўнгли очиқ ва садоқатли. Хиёнат ва мағлубиятни кўтара олмайди.
12 — юмшоқ феълли, севса, болаларча меҳр билан севади.
13 — ички дунёсига кириш мушкул. У билан бирга яшаш сабр-тоқатни талаб қилади.
14 — муомаласи сабаб уни севиш мумкин эмасдек туйилади, аммо унинг қандайдир оҳанрабоси бор.
15 — хаёлпараст, тез ёниб-ўчади. Агар уни тушунишга уринсангиз, муносабатларингиз мустаҳкам бўлади.
16 — бир хилликни ёқтирмайди. Кўнгли бўш. Севса, қаттиқ боғланиб қолади.
17 — кайфиятига қараб, феъли ўзгариб туради, унга панд берсангиз, алоқани буткул узиб кетиши мумкин.
18 — уятчан ва тортинчоқ. Муносабатларда жиддий вазиятларга хуши йўқ.
19 — чўрткесар, ҳукмрон шахс. Ҳатто, севги ҳам унинг манфаатига хизмат қилишини истайди.
20 — руҳият дунёсида яшайди, севгилисини ҳам шунга чорлайди.
21 — у ҳам руҳиятга моил, кичкина вазиятга ҳам бутун диққатини қарата оладиган даражада таъсирчан.
22 — рашкчи, аразчи, эътиборга муҳтож. Ҳиссиёти кучли эмас, аммо севса, вафодор бўлади.
23 — севгилисини ўзига бўйсундиришни ёқтиради. Агар шундай жуфт учраса, турмуши яхши ўтади.
24 — ўзини заиф ҳисоблайди. Орзулар дунёсида яшайди, севгиси ҳам шунга яраша. Янгиликларни яхши кўради.
25 — у реалист. Ҳатто, севги ҳам одамни моддий томондан таъминлайдими-йўқми, таҳлил қилади.
26 — жуда зийрак, кўнгилчан, қатъиятли, руҳий яқинликка муҳтож, севгилиси учун қурбонликка тайёр.
27 — ўзгарувчан, келишувчан, ақлли, кучли феъл-атворга эга. Севгилисини ҳам ўз тоифасидан излайди.
28 — садоқатли, руҳий яқинликка моил, юмшоқ феълли. У билан турмуш қурилса, бахтли яшаш мумкин.
29 — ўзгарувчан, мақтанчоқ. Бундай севгилингизни бошқариш мушкул эмас.
30 — ҳукмрон, мақсадига интилувчан. Унга юмшоқ табиатли ва бўйсунувчан жуфт керак.
31 — садоқатли, кўнгли тоза. Шу билан бирга жаҳли тез ва инжиқ. Кўнглига йўл топган кишини бахтли қила олади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!