◾️Аввал қалбингизни, сўнг ташингизни гўзал қилинг. Қалбингизни зикр билан, ташингизни ибодат ва гўзал ахлоқ билан зийнатланг.
◾️Дўстларингизга ва эҳтиёжмандларга миннатсиз ёрдам қилинг.
◾️Ёмонликка яхшилик билан жавоб қилинг. Бермаганга беринг, келмаганга боринг.
◾️Хатоларни яширинг; ўз хатоларингиз билан шу қадар машғул бўлингки, бошқаларнинг айб-у хатосини муҳокама қилишга вақтингиз қолмасин.
◾️Даъват қилинмасангиз-да, қариндошларингизни зиёрат қилинг. Зарар берманг, зарар кўрманг. Таклиф ва такаллуфдан узоқ туринг.
◾️Аллоҳнинг неъматларига шукр қилинг, тортиқни айбситманг.
◾️Одамларга қўшилинг, дўст бўлинг, лекин тўғри йўлдан оғиштирадиган, хатоларга бошлайдиганлар билан эмас.
◾️Бировга насиҳат қилсангиз, фақат ўзига қилинг. Ким бўлишидан қатъи назар, насиҳат, ўгит ва танқидларни тавозе-ю мамнуният билан қабул қилинг.
◾️Сахий бўлинг. Ҳатто муҳтожликда ҳам кўзи тўқ, қаноатли бўлинг.
◾️Дўстларингизни қадрланг, вафодор бўлинг. “Кўйлакнинг янгиси, дўстнинг эскиси яхши”.
◾️Самимият ва завқ билан инсонларга егулик тортиқ қилинг, ҳадъялар улашинг.
◾️Яхшиликда ва дастурхон ёзганда энг яқин дўстингиз ҳамда бегонага бир хил муносабатда бўлинг.
◾️Дўстларингиз сизнинг нарсаларингиздан ўзиникидек фойдаланишига имкон беринг.
◾️Мусофир ва фақирларни яхши кўринг. Уларга яхши муносабатда бўлинг. Фақирни камситманг, бойларга қуллик қилманг.
◾️Очиқ кўнгил, очиқ қўл бўлинг. Ҳар бир амалингизни холис Аллоҳ учун бажаринг.
“Иймон ва ҳузун” китобидан
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!