Туркия парламенти фуқаро авиацияси тўғрисидаги қонунга аэропортларда йўловчиларни текшириш тартибини кучайтирувчи тузатишларни маъқуллади, деб хабар берди “HaberTurk” телеканали.
Қайд этилишича, хавфсизлик хизмати ходимлари терминалга ва бортга чиқиш жойига киришда йўловчиларнинг буюмларини текширишлари мумкин бўлади.
Текширув қоидалари шахсий юкига ҳам, электрон қурилмаларга ҳам тегишли. Агар йўловчи кўздан кечириш учун ўз нарсаларини беришдан бош тортса, ходимлар уни аэропорт ёки жўнаб кетиш зонасига киритмаслик ҳуқуқига эга. Тақиқланган нарсалар жойида мусодара қилинади. Парламент томонидан маъқулланган тузатишлар, шунингдек, агар самолёт экипажи парвоз пайтида бортдаги қоидабузарликлар ҳақида расмийларга хабар бермаса, 620 дан 15,6 минг долларгача жарима ҳам киритади.
Туркия транспорт вазири Абдулқодир Уралўғли ўзгартиришлар тайёрланишини май ойида эълон қилган эди. Унга кўра, авиация хавфсизлиги ходимлари юкларни ҳуқуқ-тартибот идоралари назорати остида текширади. Туркиянинг асосий аэропортларида (Анталия, Измир, Бодрум) иккита текшириш пункти мавжуд. Биринчиси жамоат майдонига киришда, иккинчиси ҳужжатларни текширгандан кейин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!