Қозоғистон Президенти Боку ва Ереванга тинчлик музокараларида исталган вақтда ёрдам беришини айтди. Бу ҳақда Қосим-Жўмарт Тўқаев Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити чоғида маълум қилган.
“Қозоғистон доимий равишда тинчликпарварлик ҳаракатларини қўллаб-қувватламоқда. Биз исталган вақтда Боку ва Ереван ўртасидаги тинчлик музокаралари учун ўз майдончамизни тақдим этишга тайёрмиз”, – деган давлат раҳбари ўз нутқида.
Шунингдек, Тўқаев ҳар қандай зиддият ва қарама-қаршиликларни ҳал қилишнинг фақат битта самарали усули борлигини, бу - конструктив мулоқот эканлигини таъкидлаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!