Туркия армияси Сурия билан чегарада ҳарбийларини тўплашда давом этмоқда, бу мамлакатнинг янги операцияга тайёргарлиги бўлиши мумкин.
Ҳукмрон адолат ва тараққиёт партияси вакили Омер Челик турк армияси топшириқ олгандан сўнг дарҳол операцияни бошлашга тайёрлигини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, чегара бўйлаб 30 километрлик хавфсизлик зонасини ташкил этиш, мамлакатга таҳдид соладиган террористик ҳужумларнинг олдини олиш учун муҳим қадам ҳисобланади.
Анқара курд қуролли гуруҳларини ўз хавфсизлигига таҳдид қилишда айбламоқда.
Туркия Mудофаа вазирлиги бундай операцияларни ўтказиш халқаро ҳуқуқ ва ўзини ҳимоя қилиш принципи доирасида унинг табиий ҳуқуқи эканлигини айтиб ўтган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!