$
12800.13 UZS
-7.9
129.02 UZS
-1.13
13467.02 UZS
-145.35
13° Кечаси

Шавкат Мирзиёев аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия билан узлуксиз таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди

18:22 / 15.11.2024

Президент Шавкат Мирзиёев 15 ноябрь куни аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия билан узлуксиз таъминлаш, соҳа корхоналарида самарадорликни ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Бу борада 10 июнь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида вазифалар белгиланган эди. Мутасаддилар шу аснода амалга оширилган ишлар, куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик тўғрисида ахборот берди.

Қайд этилганидек, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг ўсиб бораётган талабига мос ҳажмда газ етказиб берилмоқда. Тармоқлар модернизация қилинаётгани, иқтисодиётда энергия самарадорлик оширилаётгани натижасида йўқотишлар камаймоқда. Масалан, сўнгги йилларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун газ сарфи 1,6 баробар камайган.

Олдинда яна кўп вазифалар бор. Ҳозирги мавсум ва келгуси йилларда аҳолини энергия манбалари билан барқарор таъминлаш, бунинг учун етарли захира тайёрлаш зарур.

Йиғилишда шу масалалар тармоқлар кесимида муҳокама қилинди.

Бу йил қиш мавсумида истеъмолчиларга 21 миллиард куб метр газ етказиб бериш ҳисоб-китоб қилинган. Ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетса, аҳоли эҳтиёжи янада ошади. Мутасаддилар бу борадаги режаларни ойма-ой ва туманлар кесимида баён этди.

Ижтимоий муассасалар ва корхоналарни энергия билан узлуксиз таъминлаш учун алоҳида захира инобатга олинган. Ушбу табиий газни иссиқлик электр станциялари, кимё ва металлургия корхоналари, газ қуйиш шохобчаларига манзилли етказиш бўйича тизим ташкил этилган.

Тармоқларда газ ҳисоби ва назорати бўйича бошланган ишларни қатъий давом эттириб, йўқотишларни янада камайтириш мумкинлиги таъкидланди. Андижон, Навоий ва Тошкент вилоятларида газни тежаш бўйича аниқланган имкониятларни бошқа ҳудудларда ҳам амалга ошириш вазифаси қўйилди.

Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга ишни туман ва маҳаллалар миқёсида ташкил этиб, энергия таъминоти билан боғлиқ масалаларни жойида ҳал қилиш, талаб ва истеъмолни мувофиқлаштириб, узилишларнинг олдини олиш бўйича кўрсатмалар берди.

Йиғилишда газ соҳасидаги трансформация жараёнларига ҳам тўхталиб ўтилди. Тармоқ корхоналари халқаро молия бозорига чиқиб, модернизация учун маблағларни мустақил жалб этиши белгиланди.

Газ тармоқларини янгилаш ва тартибга солишда энг катта имконият – рақамлаштириш ва хусусий шериклик. Шу нуқтаи назардан, тармоққа хусусий операторларни жалб қилиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Президент ҳар бир тармоқ ва унинг корхоналари кесимида таннархни камайтириш, харажатни мақбуллаштириш ва трансформация жараёнини тезлаштириш бўйича топшириқлар берди. Етакчи хорижий компанияларни жалб этиб, геология-қидирув ишларини кенгайтириш муҳимлиги айтилди.



														
														Йил бошидан бери Ўзбекистонга қанча сайёҳ ташриф буюрди?

Йил бошидан бери Ўзбекистонга қанча сайёҳ ташриф буюрди?

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 951,3 минг кишига кўп.
21:20 / 16.11.2024

														
														Тоға вояга етмаган жиянларини хипчин билан савалади

Тоға вояга етмаган жиянларини хипчин билан савалади

Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилиб, муносабат билдирилди.
16:43 / 16.11.2024

														
														Итларни отган шахсларнинг ов милтиғи олиб қўйилди

Итларни отган шахсларнинг ов милтиғи олиб қўйилди

Мазкур ҳолат Тошкент вилояти ИИББ назоратига олинган.
16:38 / 16.11.2024

														
														Шавкат Мирзиёев Сенат аъзоларини тайинлади

Шавкат Мирзиёев Сенат аъзоларини тайинлади

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 92-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 75-моддасига мувофиқ:
14:08 / 16.11.2024

														
														Тошкентда Malibu темир устунга бориб урилди

Тошкентда Malibu темир устунга бориб урилди

ЙТҲ натижасида автомашина ҳайдовчиси ва йўловчиси 2004 йилда туғилган Д.С.ларга шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрда…
09:41 / 16.11.2024

														
														16 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

16 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 0-2, кундузи 11-13 даража илиқ бўлади.
04:57 / 16.11.2024

														
														Шавкат Мирзиёев аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия билан узлуксиз таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди

Шавкат Мирзиёев аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия билан узлуксиз таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев 15 ноябрь куни аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия билан узлуксиз таъминлаш, соҳа корхоналари…
18:22 / 15.11.2024

														
														“Бизнинг асосий мақсадимиз - қайта тикланадиган манбалардан электр энергиясини ишлаб чиқаришни кўпайтириш” – вазир ўринбосари

“Бизнинг асосий мақсадимиз - қайта тикланадиган манбалардан электр энергиясини ишлаб чиқаришни кўпайтириш” – вазир ўринбосари

Вазир ўринбосари тоза энергияга ўтишда чегарадош давлатлар билан трансчегаравий алоқаларни кенгайтириш бўйича ҳамкорлик қили…
17:18 / 15.11.2024

														
														Янгийўлда 5 кишини ўлдиришда гумонланаётган шахснинг суди бошланди

Янгийўлда 5 кишини ўлдиришда гумонланаётган шахснинг суди бошланди

Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилиши айтилмоқда.
14:36 / 15.11.2024

														
														Зоир Мирзаев Янгийўл шаҳар ҳокимини лавозимидан олди

Зоир Мирзаев Янгийўл шаҳар ҳокимини лавозимидан олди

Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги маълум қилган.
13:11 / 15.11.2024

Бу ҳам қизиқ

Итларни отган шахсларнинг ов милтиғи олиб қўйилди

Итларни отган шахсларнинг ов милтиғи олиб қўйилди

Мазкур ҳолат Тошкент вилояти ИИББ назоратига олинган.
16:38 / 16.11.2024
“Бизнинг асосий мақсадимиз - қайта тикланадиган манбалардан электр энергиясини ишлаб чиқаришни кўпайтириш” – вазир ўринбосари

“Бизнинг асосий мақсадимиз - қайта тикланадиган манбалардан электр энергиясини ишлаб чиқаришни кўпайтириш” – вазир ўринбосари

Вазир ўринбосари тоза энергияга ўтишда чегарадош давлатлар билан трансчегаравий алоқаларни кенгайтириш бўйича ҳамкорлик қили…
17:18 / 15.11.2024
15 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

15 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 1 даража совуқ, кундузи 9-11 даража илиқ бўлади.
04:40 / 15.11.2024
Ўзбекистонда вафот этган россиялик журналистнинг ўлими юзасидан қўшимча маълумотлар очиқланди

Ўзбекистонда вафот этган россиялик журналистнинг ўлими юзасидан қўшимча маълумотлар очиқланди

Ўзбекистонда вафот этган россиялик журналист Инесса Папернаянинг ўлим сабабини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланга…
12:24 / 15.11.2024
58 ёшли Тайсон 27 ёшли блогерга мағлуб бўлди

58 ёшли Тайсон 27 ёшли блогерга мағлуб бўлди

АҚШнинг Арлингтон шаҳрида узоқ кутилган профессионал бокс турнири якунига етди.
10:54 / 16.11.2024
Ҳиндистонда ёнғин оқибатида 10 нафар чақалоқ ҳалок бўлди

Ҳиндистонда ёнғин оқибатида 10 нафар чақалоқ ҳалок бўлди

Расмийларнинг таъкидлашича, қирқ бешта чақалоқ қутқарилди ва тиббий ёрдам кўрсатилган.
19:09 / 16.11.2024
Ким Чен Ин оммавий дрон ишлаб чиқаришни буюрди

Ким Чен Ин оммавий дрон ишлаб чиқаришни буюрди

КХДР раҳбари Ким Чен Ин пайшанба куни дрон синовларини кузатган.
09:36 / 15.11.2024
Зеленский Трамп даврида уруш тезроқ тугашига умид қилмоқда

Зеленский Трамп даврида уруш тезроқ тугашига умид қилмоқда

“Доналд Трамп Оқ уйда бўлганида, можаро тезроқ тугайди. Уруш тугайди, аммо аниқ сана йўқ”, – дейди Киев режимининг раҳбари В…
09:23 / 16.11.2024
Исроилнинг жанг майдонидаги йўқотишлари сони 794 нафарга етди

Исроилнинг жанг майдонидаги йўқотишлари сони 794 нафарга етди

2023 йил 7 октябрда уруш бошланганидан бери жами 794 аскар, улардан 373 нафари Ғазодаги қуруқлик операцияларида 27 октябрдан…
12:40 / 16.11.2024
Трамп ўзига Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади

Трамп ўзига Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади

Каролин Леавитт 27 ёшда. Трамп идорасининг баёнотида айтилишича, Каролин “ақлли, чидамкор ва ўзининг юқори самарали мулоқотч…
11:23 / 16.11.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!