Тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмаган фуқаро истеъмолга яроқсиз пишлоқларни 8 100 АҚШ долларига сотган вақтда ушланган. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими ва туман солиқ инспекцияси ходимлари ҳамкорлигида Хондамир кўчасида жойлашган савдо шохобчасида ўтказилган текширувда тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмаган фуқаролар Ш.У., М.У. ва бошқалар истеъмолчиларнинг соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган хорижда ишлаб чиқилган умумий баҳоси 102,3 млн сўмлик 905 кг пишлоқ маҳсулотини фуқаро Б.А.га 8 100 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!