Зеленский Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши учун Россия билан урушни тўхтатишга тайёрлигини билдирган. Украина президенти бу ҳақда “Sky News” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган.
Унинг таъкидлашича, бу кейинроқ босиб олинган ҳудудларни дипломатик йўл билан қайтариш бўйича келишиб олиш имконини беради.
“Урушни тўхтатмоқчи бўлсак, назоратимиздаги Украина ҳудуди НАТОга аъзо бўлиши керак”, деган Зеленский.
Зеленскийнинг фикрича Украинанинг келажакдаги хавфсизлиги НАТОга қўшилиш билан боғлиқ. Ҳудудларнинг барчаси ҳарбий йўл билан озод этилмаса ҳам, альянсга аъзолик дипломатик йўллар билан босиб олинган ҳудудларни қайтаришга ёрдам бериши мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!