Украина армиясининг маълум қилишича, 8 октябрь куни Россия тунги ҳужумда иккита “Искандер-М” баллистик ракетаси ва 19 та дронни учирган.
Қайд этилишича, Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари 18 та дронни уриб туширган, охиргиси эса Россияга қайтиб кетган.
Одесса губернатори Олег Кипер Чорноморск шаҳрида учувчисиз самолёт ҳужуми натижасида кўп қаватли уйда ёнғин келиб чиққанини айтган, бироқ қурбонлар ҳақида маълум қилинмаган.
Кипер шунингдек, Одессадаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлгани ҳақида ҳам хабар берган.
Бундан ташқари, Россия ракетаси Одесса портида Палау байроғи остидаги кемага келиб урилгани оқибатида бир украиналик ҳалок бўлган, яна беш нафари жароҳатланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!