Мюнхенликлар икки футболчиси билан шартномани узайтиради.
“Бавария” Жамол Мусиала ва Алфонсо Девис билан шартномани узайтирмоқчи.
Tz хабарига кўра, Мюнхен клуби бу футболчиларни жамоа келажаги учун ажралмас деб ҳисоблайди. Шу муносабат билан “Бавария” Мусиала ва Девисга янги шартнома таклиф қилади.
“Реал Мадрид”нинг Алфонсога қизиқиши ҳақидаги миш-мишлар фонида “Бавария” уни трансфер қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқмаслиги хабар қилинган. Уни йўқотиб қўймаслик учун у билан шартномани янгиламоқчи.
Канадалик ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Германиялик ярим ҳимоячининг шартномаси эса 2026 йилгача амал қилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!