$
12011.02 UZS
-49.13
148.08 UZS
-0.79
13958.01 UZS
-106.54
31° Кечаси 18°

Вазирларга ҳамма нарса “можна”ми? Озодбек Назарбеков тадбиркорлик субъекти улушдори экани айтилмоқда

10:20 / 13.08.2023

Ижтимоий тармоқда келтирилган ҳужжатга кўра, маданият вазири Назарбеков Озодбек Аҳмадович “Оҳангарон мўжиза боғи” МЧЖнинг 40 фоиз улушига эгалик қилмоқда.  

 

Бу ҳақдаги маълумотлар Orginfo.uz сайтида келтирилган. Манбада қайд этилишича, корхона 2011 йил 7 апрелда Оҳангарон тумани ҳокимияти рўйхатидан ўтказилган. Устав фонди 91,3 миллион сўм, бошқарув раҳбари Абдувоҳид Ирсалиев экани кўрсатилган.

Давлат реестрида мазкур МЧЖнинг фаолият тури сифатида данакли ва пўчоқли уруғи бўлган мевалар етиштириш кўрсатилган. Фирманинг юридик манзили эса Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган.

Озодбек Назарбеков 2016 йилда ташкил этилган МЧЖга 100 фоизлик улуш билан таъсисчи бўлиб келгани аниқланган эди.

Эслатиб ўтамиз, ҳукуматнинг 1992 йил 6 мартдаги “Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланган мансабдор шахсларнинг рўйхати тўғрисида”ги қарорига асосан давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимларига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланган.


Бу ҳам қизиқ

Тошкентда қарийб 150 млн долларлик йирик тиббиёт кластери барпо этилади

Тошкентда қарийб 150 млн долларлик йирик тиббиёт кластери барпо этилади

Лойиҳа доирасида Корея Республикасининг Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик жамғармаси иштирокида катта ёшдагилар учун кўп тар…
09:28 / 21.10.2025
“Насаф” бугун Элит ОЧЛдаги юришини давом эттиради

“Насаф” бугун Элит ОЧЛдаги юришини давом эттиради

Қаршиликлар сафарда БАА жамоасига қарши майдонга тушади.
16:31 / 21.10.2025
22 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

22 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 22 октябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли…
17:41 / 21.10.2025
Тошкентда автомобиль ЙҲТга учраб, ёниб кетди

Тошкентда автомобиль ЙҲТга учраб, ёниб кетди

Ёнғин оқибатида жароҳат олганлар бўлмаган.
11:04 / 21.10.2025
Индонезия Ғазо можароси туфайли исроиллик спортчиларга виза беришдан бош тортди

Индонезия Ғазо можароси туфайли исроиллик спортчиларга виза беришдан бош тортди

Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) Индонезиянинг бу йил Жакартада ўтказиладиган спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионатида ишт…
16:51 / 19.10.2025
Трамп Украина-Россия урушида Украинанинг ғалабасига ишонмаслигини айтди

Трамп Украина-Россия урушида Украинанинг ғалабасига ишонмаслигини айтди

Бироқ, у эҳтимолий ғалабани ҳам инкор этмаслигини билдирган.
08:33 / 21.10.2025
Сурхондарёда Cobalt ва Nexia-2 тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Сурхондарёда Cobalt ва Nexia-2 тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Сурхондарёнинг Қумқўрғон туманида Cobalt ва Nexia-2 тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди.
12:04 / 20.10.2025
Чилонзордаги кафеда ёнғин содир бўлди

Чилонзордаги кафеда ёнғин содир бўлди

Бугун, 21 октябрь куни соат 13:41 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Кичик ҳалқа йўли кўчасида жойлашган кафеларнинг бирида ён…
14:33 / 21.10.2025
Маънавият ва давлат тили маслаҳатчиси лавозими жорий этилади

Маънавият ва давлат тили маслаҳатчиси лавозими жорий этилади

“Давлат тилини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
15:32 / 21.10.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!