$
12060.55 UZS
-36.78
161.32 UZS
0.79
14183.21 UZS
-50.51
31° Кечаси 18°

Халқ таълими вазирлигининг очиқликка оид қонунчилик талабларини бажармагани айтилди

13:32 / 07.05.2022

Кеча, 6 май куни Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонуннинг Халқ таълими вазирлиги томонидан ижро этилишини ўрганиш якунлари бўйича мажлис бўлиб ўтди.

Йиғилишда очиқликни таъминлаш йўналишида вазирлик томонидан бир қанча ишлар амалга оширилгани таъкидланди.

Шу билан бирга мажлисда вазирлик, унинг таркибий ва ҳудудий бошқармалари томонидан очиқликни таъминлаш йўналишида йўл қўйилган камчиликлар танқид қилинди.

Хусусан, вазирлик 2021 йилдаги фаолиятига оид ҳисоботини жорий йил 1 апрелга қадар жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш учун матбуот анжуманини ўтказмаган, вазирлик фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўровларни кўриб чиқишнинг умумий натижалари ҳақидаги ахборот эълон қилинмаган, вазирлик фаолиятига оид ахборотлар ахборот-кутубхона ва архив фондларига тақдим этилмаган, вазирликнинг “uzedu.uz” расмий веб-сайтини юритиш ишлари ўз холига ташлаб қўйилган.

Вазирликнинг расмий веб-сайти ҳамда очиқ маълумотлар портали (data.egov.uz)да ҳам очиқ маълумотлар эълон қилинмаган.

Жумладан, амалга оширилган давлат харидлари, давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ҳамда бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобига харид қилиниши режалаштирилган товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисидаги (харид эълон қилинишидан камида 6 ой олдин);

– давлат харидлари ва инвестиция лойиҳалари доирасида ташкил этиладиган харид комиссияларининг харид комиссияси таркибини тасдиқлаш ҳақидаги қарори;

– тасдиқланган йиллик харажатлар сметаси билан бир қаторда, унинг ижроси, шу жумладан объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари, автомототранспорт воситаларини сотиб олиш ва сақлаш харажатлари;

 – хизмат уйлари ва бошқа кўчмас мулклар;

 – вазирликнинг тасдиқланган ярим йиллик ва (ёки) йиллик иш режалари;

 – вазирликка доимий фойдаланиш учун берилган ер майдонлари ва бошқа мол-мулкларни давлат-хусусий шериклик асосида олган юридик ва жисмоний шахслар каби маълумотлар очиқ маълумотлар эълон қилинмаган.

Қўмита аъзолари Халқ таълими вазирлиги томонидан ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларни ўз муддатида эълон қилиб бориши, фаолият очиқлигини таъминлашдаги камчиликларни бартараф этиши лозимлиги қайд этилди.

Мажлис якунида Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Бу ҳам қизиқ

Эрон билан сулҳ узайтирилади, аммо блокада сақланад

Эрон билан сулҳ узайтирилади, аммо блокада сақланад

АҚШнинг президенти Доналд Трамп Эрон билан боғлиқ вазият юзасидан баёнот бериб, ўт очишни тўхтатиш режими узайтирилишини, би…
10:02 / 22.04.2026
Самарқандда 5 гектар ерни 60 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга тушди

Самарқандда 5 гектар ерни 60 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга тушди

Мазкур ҳолат юзасидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ЖКнинг 25,…
17:13 / 22.04.2026
Тошкентдаги “Ғалаба боғи” ва музейга кириш вақтинча чекланади

Тошкентдаги “Ғалаба боғи” ва музейга кириш вақтинча чекланади

Тошкент шаҳридаги Ғалаба боғи ҳудудида 9 май — Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик ишлари доирасида тозалаш ва янги экспози…
12:45 / 22.04.2026
Италия Соловёвнинг ҳақоратлари ортидан Россия элчисини чақиртирди

Италия Соловёвнинг ҳақоратлари ортидан Россия элчисини чақиртирди

Россиянинг Римдаги элчиси Алексий Парамонов телебошловчи Владимир Соловёвнинг Италия Бош вазири Жоржа Мелони ҳақидаги кескин…
11:29 / 22.04.2026
82 нафар ўзбекистонлик Истанбул аэропортида қийин вазиятда қолиб кетди

82 нафар ўзбекистонлик Истанбул аэропортида қийин вазиятда қолиб кетди

18-апрел куни Саудия Арабистонидан Туркия орқали Ўзбекистонга қайтаётган 82 нафар фуқаромиз Истанбулдаги “Сабиха Гёкчен” хал…
10:50 / 20.04.2026
Кам таъминланган фуқаролар учун бепул юридик ёрдам имкониятлари кенгайтирилди

Кам таъминланган фуқаролар учун бепул юридик ёрдам имкониятлари кенгайтирилди

Ўзбекистон Республикасининг 2026-йил 20-апрелдаги ЎРҚ–1135-сонли Қонуни билан амалдаги қонунчиликка бир қатор муҳим ўзгартир…
09:42 / 21.04.2026
Тошкентда ҳайдовчи мактаб ўқувчисини уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолди

Тошкентда ҳайдовчи мактаб ўқувчисини уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 20 апрель куни йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодиса вақтида икки нафар мактаб ўқувч…
13:51 / 22.04.2026
Саида Мирзиёева Халқаро наркотикларни назорат қилиш қўмитаси Бош котиби билан учрашди

Саида Мирзиёева Халқаро наркотикларни назорат қилиш қўмитаси Бош котиби билан учрашди

Саида Мирзиёева шунингдек, Халқаро наркотикларни назорат қилиш қўмитаси Бош котиби Стефано Бертераме билан учрашди.
15:46 / 21.04.2026
Исроил ва Болгарияга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди

Исроил ва Болгарияга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
09:36 / 21.04.2026
Термизда мактаб директори пора сабаб 4 йилга қамалди

Термизда мактаб директори пора сабаб 4 йилга қамалди

Сурхондарё вилояти Термиз туманида мактаб директори 2 миллион сўм пора олганликда айбдор деб топилиб, суд ҳукми билан 4 йилг…
10:16 / 22.04.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!