Хитойнинг “MetalFish” компанияси аквариумли шахсий компютер корпусини тақдим этди. Ишлаб чиқувчиларнинг фикрича, компютердан фойдаланган одамларда ўзини эркин тутиш ва яхши кайфият каби ижобий ҳолатлар пайдо бўлади.
Корпуснинг ўлчамлари 370 х 250 х 290 миллиметрга тенг. Аквариум идиши тахминан 13 литрни ташкил қилади.
Модел “Y2 Fish Tank Shassis” деб номланган. У USB қувватли оксигенатор билан жиҳозланган. Сув идишининг тепасида 5 мм шиша панелли LED тасмаси мавжуд.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, компютердан узоқ муддат фойдаланиш натижасида сув қизиб кетиши мумкин. Бу балиқлар учун зарарлидир.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!