Бу сўнгги бир ҳафта ичида жиноий синдикат аъзоларига нисбатан чиқарилган иккинчи ўлим ҳукми бўлди.
Оила аъзолари ва унинг шерикларидан иборат жами 21 кишидан иборат гуруҳ Гуандун провинциясидаги суд томонидан фирибгарлик, қотиллик, тан жароҳати етказиш ва бошқа жиноятларда айбдор деб топилган.
Ўтган йил ноябрида суд беш кишини, жумладан, клан раҳбари Бай Суоченни ўлим жазосига ҳукм қилганди, аммо у ҳукм эълон қилинишидан кўп ўтмай касаллик оқибатида вафот этган.
Ўтган ҳафтада Жануби-Шарқий Осиёдаги фирибгарлик схемаларига қарши кенг кўламли кураш доирасида Мин мафияси аъзоларидан 11 нафари ўлимга ҳукм қилинганди – хитойлик минглаб кишилар бундай гуруҳлардан жабрланиб, уларнинг қўлида мажбуран қулликда ишлаб келган.
Скам-марказлар – Жануби-Шарқий Осиёда жиддий муаммо ҳисобланиб, кўпинча хитойликлар онлайн-фирибгарликлар қурбонига айланади. Кўп йиллар мобайнида Бай, Мин ва бошқа бир неча кланлар Мянманинг Хитой билан чегарадаги Лауккай шаҳрини назорат қилган, улар бу ерда казинолар, фоҳишахоналар ҳамда киберфирибгарлик марказларини бошқарган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!