Ўзбекистонда гўшт нархи бир ойда 8 фоизгача қимматлашди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тақдим этган маълумотлардан маълум бўлди.
Қайд этилишича, 25 март ҳолатига кўра, Тошкент шаҳридаги “Эски жува” (Чорсу) бозорида мол гўштининг улгуржи нархи 75−108 минг сўмни ташкил этган. Мол гўштининг қовурғаси 75−80 минг, сарпанжа 85−95 минг ҳамда сон 90−100 минг сўмга етди. Музлатилган импорт гўшти минимал 85 минг сўм, максимал 110 минг сўмдан сотилмоқда. Қўй гўштининг минимал улгуржи нархи 85 минг сўмни, максимал нархи эса 110 минг сўмни ташкил этди.
Гўштнинг минимал нархи бир ҳафтада 7,1 фоизга, максимал нархи эса 2,9 фоизга қимматлашган. Бир ойда эса нархлар мос равишда 7,1 ва 8 фоизгача кўтарилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!