Маълумотларга кўра, Қўшма Штатларнинг Эронга қарши ҳарбий амалиёти қиймати аллақачон 25 млрд доллардан ошган. Ушбу кампания учун харажатлар ўртача ҳисобда ҳар сонияда тахминан 11,5 минг долларга тушмоқда.
"Пентагон Эронга қарши амалиётни давом эттириш учун 200 млрд доллар сўраган, бу 2003-йилда Ироқ уруши бошланишида ўша пайтдаги президент Жорж Буш сўраган маблағдан ҳам кўпроқ", — дея ёзмоқда Newsweek нашри.
АҚШ уч ҳафта ичида 7000 дан ортиқ нишонга зарба берган. Асосий харажатлар юқори аниқликдаги қуроллар билан боғлиқ: бир неча йилларга етиши режалаштирилган ракета ва ўқ-дори захиралари бир неча ҳафта ичида сарфлаб юборилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!