Бугун, 30 декабрь куни Хитойнинг BYD (Build Your Dreams) ва “Ўзавтосаноат” АЖ (UzAuto) янги энергия манбааларида харакатланувчи автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича Қўшма Корхона ташкил қилиш келишувини имзолади.
Қайд этилишича, энг оммабоп янги энергия манбааларида харакатланувчи автомобиллар, жумладан, DM-i туридаги супер гибрид моделлар ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчи мазкур қўшма корхона Ўзбекистонда жойлашиши режалаштирилган.
1995 йилга ташкил топган BYD компанияси хозирда дунёнинг етакчи янги энергия манбааларида харакатланувчи автомобиллар ишлаб чиқарувчисидир. 27 йилдан зиёд аккумулятор батареяларини лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқариш тажрибасига эга мазкур компания жахонда ўзининг етакчи инновациялари, жумладан, электромобиллар таъминот занжирини тўлиқ эгалиги билан машхур. BYD компанияси ўзи яратган двигателъ ва юриш системаси, аккумулятор батареяси, электр мотор ва уларни бошқарувчи тизимларига эга ягона компаниядир.
Автомобилларни электрфикация йўналишида халқаро компаниялар билан кучли хамкорлик қилиш ушбу компаниянинг асосий бизнес стратегияси хисобланади. 2022 йил ноябрь ойи холатига кўра BYD компанияси 3 миллиондан ортиқ янги энергия манбааларида харакатланувчи автомобилларни дунё бўйлаб харидорларга етказиб берди.
“Биз UzAuto билан Ўзбекистонда янги энергия манбааларида харакатланувчи автомобилларни ишлаб чиқаришдек мухим жараёнда хамкорлик қилаётганимиздан мамнунмиз. Ўзаро манфаатли хамкорлик BYD стратегиясининг асосий негизи бўлиб худди шу мақсад билан хамоханг бўлган компания билан хамкорлик қилиш жуда мухимдир. Ушбу қўшма корхона орқали харидорларга ўзимизнинг энг замонавий махсулотларимизни ва технологияларимизни ишлаб чиқариб етказиб беришни мақсад қилганмиз”, – деди BYD Europe ва Халқаро Ҳамкорлик Бошқармаси бошқарувчи директори Майкл Шу Янги қўшма корхонани ташкил этиш чоғида.
“Ўзавтосаноат” АЖ бошқарув раиси, Шавкат Умурзоқов эса “BYD дунёда янги энергия манбааларида харакатланувчи автомобилларни ишлаб чиқарувчи етакчи компаниядир. БЙД технологияси билан UzAuto ишлаб чиқариш имкониятларининг уйғунлашуви Ўзбекистон ва қўшни давлатларда янги энергия манбааларида харакатланувчи автомобилларни оммалашувини жадаллаштиради. Қўшма корхона ташкил этиш ва энг илғор технологияларни ўзлаштириш бизнинг компанияларимизнинг узоқ муддатли стратегик хамкорлигининг бошланишидир. Ўзавтосаноат БЙД компанияси билан хамкорлик қилишдан жуда хам мамнун ва ишонамизки, келажакда ушбу хамкорликни кенгайтиришнинг жуда кўп имкониятлари мавжуд”, – деди.
Янги ташкил этилган қўшма корхона орқали UzAuto ва BYD компаниялари Ўрта Осиёда ва ундан ташқари худудларда янги энергия манбааларида харакатланувчи автомобиллардан, уларнинг экологик устунликларидан фойдаланишни кенгайтириш ва бозорини янада ривожлантиришни мақсад қилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!