$
12447.35 UZS
86.49
146.08 UZS
0.42
14545.97 UZS
66.46
31° Кечаси 18°

“Январ ойида 25 миллиарддан ортиқ, февралда 30 млрд, март ойининг 16-санасигача эса 15 млрд сўм кешбек йиғилди” – Шерзод Кудбиев

20:07 / 16.03.2022

Шавкат Мирзиёев 16 март куни Давлат солиқ қўмитасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Давлат солиқ қўмитасида Президент солиқ маъмурчилигини ислоҳ қилиш ва соҳага ахборот технологияларини кенг жорий этиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказган. 

Шунингдек, Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев солиқ кўрсаткичлари, ўзгаришлар ҳақида ахборот берган. У шунингдек, фуқароларга қайтарилаётган cashback (кешбек) тизимини реал вақт режими ва реал чекда давлат раҳбарига кўрсатиб берди ва шундай шарҳлади:

– Шу пайтгача фақат солиқчи солиқ йиққан. Тарихда биринчи марта сизнинг қарорингиз билан, январ ойидан бошлаб, одамларга кешбек қилиб қайтариб беряпмиз. Фуқаролар дўкондан олган чекини мобил илова орқали ҚР кодини сканерлаганидан сўнг, чек тизимга муваффақиятли қабул қилинади. Агар чек 52 минг сўмга урилган бўлса, 520 сўм фуқаронинг ҳамёнига тушади. Яъни, 1 фоизи қайтарилади. Одамлар энди чекни сотувчилардан ўзи талаб қилиб оляпти.  Январ ойининг ўзи учун 25 миллиард сўмдан зиёд кешбек урилган. Рад этилган чеклар ҳам бор. Агар чекларда маҳсулотнинг идентификация номери нотўғри киритилган бўлса, тизим қабул қилмайди. Бу орқали харидор кейин ўша дўконга кирмайди, ёки чек ёзган сотувчига савол беришга одатланади. 

Ўзбекистондаги ҳар бир касса энди ҚР коди бўлган чек бериши керак. Агар улар бундай чек бермаса, ёки пластикка савдо қилишни истамаса, дўконда олишиб-талашиб ўтирмай, харидор “Солиқ ҳамкор" тизими орқали ушбу тадбиркорлик субъекти ҳақида хабар бера олади, дейди Шерзод Кудбиев

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти билан телефон орқали мулоқот қилгани ҳақида хабар берилган эди.


Бу ҳам қизиқ

Доналд Трамп: “НАТО давлатлари Россия нефтидан воз кечса, расмий Москвани қаттиқ санкцияларга дучор қиламиз”

Доналд Трамп: “НАТО давлатлари Россия нефтидан воз кечса, расмий Москвани қаттиқ санкцияларга дучор қиламиз”

АҚШ Президенти бу борада ўзининг “Truth Social”даги саҳифасида маълум қилди
18:54 / 13.09.2025
Ўзбекистонда янги ҳафта бошида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда янги ҳафта бошида ёмғир ёғиши кутилмоқда

“Ўзгидромет” 15–18 сентябрь кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
15:46 / 13.09.2025
Аҳмадалиевнинг Иноуэга қарши мутлақ чемпионлик жанги тўлиқ давом этди

Аҳмадалиевнинг Иноуэга қарши мутлақ чемпионлик жанги тўлиқ давом этди

Япониянинг Нагоя шаҳрида жойлашган “IG Arena” мажмуасида йилнинг узоқ кутилган профессионал бокс оқшоми ниҳоясига етди.
17:18 / 14.09.2025
ДХХ: Прокурор, адвокат ва судья катта ёрдамчиси пора билан ушланди

ДХХ: Прокурор, адвокат ва судья катта ёрдамчиси пора билан ушланди

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят…
09:31 / 13.09.2025
Трамп Қатар бош вазири билан учрашди

Трамп Қатар бош вазири билан учрашди

Манбаларга кўра, қатарлик сиёсатчининг Трамп билан суҳбати асосан Исроилнинг Доҳага берган зарбасини ҳақида бўлди
21:17 / 13.09.2025
Фарғонада Cobalt ва Matiz тўқнашди

Фарғонада Cobalt ва Matiz тўқнашди

Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
12:33 / 14.09.2025
Қозоғистондаги портлашда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар жасадлари ватанга қайтарилади — Миграция агентлиги

Қозоғистондаги портлашда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар жасадлари ватанга қайтарилади — Миграция агентлиги

Шунингдек, хабарга кўра, марҳумларнинг яқинларига керакли амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳудудий Миграция агентликлари масъул …
09:00 / 14.09.2025
Непалда намойишчилар ChatGPT тавсияси билан муваққат бош вазирни тайинлашди

Непалда намойишчилар ChatGPT тавсияси билан муваққат бош вазирни тайинлашди

Эътиборлиси бу лавозимга мамлакат тарихида илк бор аёл киши тайинланди
22:13 / 13.09.2025
АҚШ Давлат котиби Исроилнинг Қатарга ҳужумидан норозилигини билдирди

АҚШ Давлат котиби Исроилнинг Қатарга ҳужумидан норозилигини билдирди

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио, Исроилнинг Қатарга уюштирган ҳужумидан мамнун эмасликларини ва бу мавзуда исроилликлар билан …
09:28 / 14.09.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!