$
12055.90 UZS
44.25
₽
144.16 UZS
0.99
€
13572.53 UZS
109.87
31° Кечаси 18°

Ер юзида 5 та энг муҳим ресурс бутунлай тугаш арафасида

12:01 / 18.04.2023

Яқин орада Ер сайёрасида 5 та энг керакли ресурс тугаши мумкин. Уларнинг муқобили йўқ ва бошқаси билан алмаштириб бўлмайди, шунинг учун ташвишланишни бошлаш вақти келди.

1. Гелий

Қатъий айтганда, гелий коинотда мавжуд иккинчи энг кўп тарқалган газдир –фақат водород ундан кўпроқ. Айнан шу икки элементдан юлдузлар, газ гигантлари, туманликлар ҳосил бўлади ва биздан узоқда жойлашган осмон жисмларини фарқлаш мумкин.

5 ресурсов на Земле, которые стремительно истощаются

Бироқ, Ердаги гелий заҳиралари жуда чекланган. Сабаби оддий: у шунчалик енгилки, атмосферада узоқ вақт қола олмайди ва коинотга учади.

Тасаввур қилинг: сиз шарни гелий билан тўлдирасиз, уни қўйиб юборинг ва у ёрилиб кетгунча юқори ва баландроққа кўтарилади. Сўнг унинг қолдиқлари қайтиб тушади, газ эса коинотга учади.

2010 йилда Нобел мукофоти совриндори кимёгар Роберт Ричардсон гелий тугаб бораётганидан огоҳлантирган эди. У ушбу газ тахминан ўттиз йилгина мавжуд бўлишини башорат қилган.

Тўғри, 2016 йилда Танзаниянинг Шарқий Африка Рифт водийсидаги вулқон жинсларида гелийнинг йирик конлари топилган, аммо барибир бу ресурс табиатда камдан-кам учрайди ва уни қадрлаш керак.

Гелий тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш учун керак – хусусан, МРТ аппаратларини совутиш, оптик толалар, микрочиплар ва бошқа кўплаб муҳим нарсаларни яратиш учун. Шу сабаб уни шарларга қуйиш ақлсизликдир.

2. Фосфор

Фосфор ер қобиғида ҳам, тирик организмларда, шу жумладан инсонда ҳам мавжуд. Аммо концентрланган шаклларда у кам. Ушбу элементни саноат йўли билан қазиб олишнинг ягона йўли фосфат рудаларини қазишдир ва бу масалада етакчилар Марокаш, Хитой, Миср, Жазоир ва Суриядир.

5 ресурсов на Земле, которые стремительно истощаются

Фосфор, шунингдек, ўғитлар ва озиқ-овқат қўшимчаларини ишлаб чиқариш учун зарурдир. Бундан ташқари, пўлат ишлаб чиқаришда муҳим компонент ҳисобланади.

Умуман олганда фосфатларнинг заҳиралари чекланган. Олимлар улар биз учун қанча вақт етарли бўлиши ҳақида турли хил тахминларни айтишади: баъзилари 100 ёки ҳатто бир неча юз йилга етишини башорат қилса, бошқалар фойдали депозитлар 50 йил ичида тугашини таъкидлайди.

Ўша вақтгача янгилари топиладими ва улар тижорат нуқтаи назаридан ривожланиш учун фойдали бўлиши мумкинлигини ҳеч ким башорат қила олмайди.

Аммо яхши янгилик бор: одамлар ва ҳайвонлар ўзидан деярли 100 фоиз фосфор чиқаради. Яъни ўрта асрлардаги каби, уни табиий ўқитдан ажратиб олиш мумкин. Бу, албатта, жуда қимматга тушади, аммо қишлоқ хўжалигидаги глобал инқирозга қарши туриш учун арзийди.

3. Қум

Бу хусусда гап кетганда, албатта, Ер юзида етарли миқдорда қум борлигини айтиш мумкин. Лекин аслида ундай эмас. Қум шунчалик камки, БМТ 2022 йилги мунтазам ҳисоботида сайёрадаги тупроқни сақлаб қолишга чақирди.

5 ресурсов на Земле, которые стремительно истощаются

Ташкилот ҳисоботига кўра, ҳар йили тахминан 50 миллиард тонна қум ва шағал сарфланади, яъни Ер сайёраси атрофида кенглиги ва баландлиги 27 метр бўлган девор қуриш учун етарли. Бу шунчаки ақл бовар қилмайдиган миқдор!

Қум сайёрада сувдан кейин иккинчи энг кўп ишлатиладиган ресурсдир. У нефт ва газдан кўра кўпроқ талабга эга. Қум бетон, асфальт ва шиша яратиш учун керак – бусиз инсоният қурилиш материалларига эга бўлмайди.

Тўғри, Саҳрои Кабирда улкан миқдордаги қум захиралари мавжуд. Лекин бундай қум қурилиш учун мос эмас. Шамол эсади, қум доналари юмалоқ бўлиб қолади. Шу сабабли, улар бир-бирига ёпишиш қобилиятини йўқотади.

Инсониятга дарёларнинг қирғоқларида, каналларда ва текисликларда, шунингдек, кўллар ва денгизларнинг тубида жойлашган сув билан айланадиган қум керак. Уни қазиб олиш жуда қийин. Хабарларга кўра, маълум мамлакатларда ҳатто мафия ҳам бу ресурсни кейинчалик қайта сотиш учун ўғирлайди. Бунинг олдини олишга ҳаракат қилаётган рақобатчилар ва эко-фаоллар шунчаки йўқ қилинади.

Агар қум ўрнини босадиган ресурс бўлмаса, келажакда инсоният камроқ қурилиш қилишга мажбур бўлади. Ёки бошқа материалларни синаб кўриш вақти етгандир.

4. Нодир тупроқ элементлари

Ноёб тупроқ элементлари деб аталадиган 17 та метал мавжуд. Улар шунингдек, ҳар хил ўзига хос номларга эга, масалан, диспросий, итрий, тулий, тербий, европий ва бошқалар. Бироқ уларнинг миқдори кескин камайиб бормоқда.

5 ресурсов на Земле, которые стремительно истощаются

Ноёб тупроқ элементлари ёки лантаноидлар саноатнинг турли соҳаларида зарур: айнан улардан смартфонлар, телевизорлар ва автомобиллар учун пломба тайёрланади. Бундан ташқари, улар тиббиётда, хусусан, саратон касаллигини даволашда, шунингдек, ядро ва кимё саноатида керак.

Ушбу металларнинг хоссалари электроникани миниатюра қилиш имконини беради – уларсиз сизнинг смартфонингиз бутун бошли хонанинг ўлчамига тенг бўлар эди.

Тўғрисини айтганда, ноёб тупроқ металлари унчалик кам эмас – улар табиий элементларнинг деярли бешдан бир қисмини ташкил қилади ва улар ер қобиғида мисга қараганда кўпроқ. Яна бир нарса шундаки, уларни қазиб олиш ва қайта ишлаш жуда мураккаб, кўп вақт талаб этилади ва кўпинча иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас.

Бугунги кунда бу борада Хитой ва Австралия етакчилик қилмоқда, аммо уларнинг заҳиралари тугайди. Осон мавжуд бўлган ноёб элементларнинг етишмаслиги келгуси йилларда смартфонлар ва график карталар нархининг кескин ошишига олиб келиши мумкин.

Тўғри, вазиятни Гренландия тузатиши мумкин – маълум бўлган лантаноид конларининг 25 фоизи у ерда тўпланган. Ноёб ер элементларини қазиб олиш бўйича Канада компанияси “Neo Performance” уларни ишлаб чиқиш ҳуқуқини аллақачон қўлга киритган, аммо оролнинг захиралари етарлими ёки йўқ бу асосий масала.

5. Сув

Сув ҳаёт манбаи бўлиб, қуруқликдан кўра каттароқ ҳудудни эгаллаган. У сайёра юзасининг 71 фоизини қоплайди. Аммо, аслида, дунёда одамлар учун мос келадиган сув унчалик кўп эмас.

5 ресурсов на Земле, которые стремительно истощаются

АҚШ Геология хизмати ва Океанография Институти томонидан яратилган юқоридаги расмга қаранг, Ер сайёраси океанларсиз худди шундай кўринишга эга бўлар эди.

Шимолий Америка устидаги катта кўк шар сайёрадаги барча сув захиралари ҳисобланади. Улар ҳатто атмосферадаги буғ ва ерости манбаларини ҳам ўз ичига олади. Кичикроқ тўп бу тоза сув. Жуда кичик нуқта эса бу ерости горизонтларини ҳисобга олмаган ҳолда кўллар ва дарёларнинг таркиби – аквиферлар.

Бундай визуализация билан ерда чучук сув туганмас дея айтиш мушкул.

NASA’нинг “Grace” сунъий йўлдошлари ёрдамида олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, инсоният учун ичимлик сувининг асосий манбаи бўлган ер ости сувлари тез камайиб бормоқда. Ирвиндаги Калифорния университети олимлари ҳисоботига кўра, 2003 йилдан буён сайёрадаги 37 та энг йирик сувли қатламлардан 21 тасида уларнинг захиралари сезиларли даражада қисқарган ва улардан 13 таси деярли тугаб бўлган.

5 ресурсов на Земле, которые стремительно истощаются

Сувга бўлган талаб фақат ортиб бормоқда. Янги суюқликнинг кўп қисми – деярли 70 фоизи қишлоқ хўжалигида ишлатилади, аммо у энергия учун ҳам керак – кўмир ва ядро. Буларнинг барчаси дунё аҳолисининг ярми, яъни 4 миллиард киши сув танқислигидан азият чекишига олиб келади. Инсоният ушбу ресурсни тежашнинг янги, самаралироқ усулларини излаши керак.

Бундан ташқари чучук сувнинг катта қисми тўпланган Антарктида музлари ҳам эриб кетиш хавфи остида. Умуман олганда, илтимос, сувни тежашни унутманг.


Фойдали


														
														ОпенАИ сунъий интеллект моделларидаги хавфли хатти-ҳаракатларни маълум қилди

ОпенАИ сунъий интеллект моделларидаги хавфли хатти-ҳаракатларни маълум қилди

ОпенАИ сунъий интеллект моделларини синовдан ўтказиш жараёнида бир қатор кутилмаган хатти-ҳаракатлар кузатилганини маълум қи…
10:10 / 18.09.2026

														
														Олтин нархи кескин пасайди

Олтин нархи кескин пасайди

“Бу 2013 йилдан буён кузатилган энг катта бир кунлик пасайишдир”, деб маълумот бермоқда РБК нашри.
12:58 / 22.10.2025

														
														Президент: “Болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш — бизнинг қатъий иродамиз натижаси”

Президент: “Болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш — бизнинг қатъий иродамиз натижаси”

Ўзбекистоннинг болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича илғор тажрибаси Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан н…
12:04 / 17.10.2025

														
														Янгиланган Chevrolet Cobalt ишлаб чиқарилиши бошланди

Янгиланган Chevrolet Cobalt ишлаб чиқарилиши бошланди

UzAuto Motors АЖ янгиланган Chevrolet Cobalt модификацияларини оммавий ишлаб чиқаришни бошлади.
16:55 / 15.10.2025

														
														Жиззахда судья ёрдамчиси пора билан ушланди

Жиззахда судья ёрдамчиси пора билан ушланди

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
08:22 / 28.09.2025

														
														iOS 26 да ақлли қувват тежаш режими ўзгарди

iOS 26 да ақлли қувват тежаш режими ўзгарди

Режим ҳар доим эмас, тизим ортиқча сарфни сезганда ишга тушади.
15:16 / 19.09.2025

														
														Қозоғистонда содир бўлган портлашда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Қозоғистонда содир бўлган портлашда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Шу йилнинг 11 сентябрь куни Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида металл қабул қилиш шохобчасида содир бўлган портлаш оқибатида 3…
16:58 / 13.09.2025

														
														Telegram навбатдаги янгиланишларни тақдим этди

Telegram навбатдаги янгиланишларни тақдим этди

Профилга мусиқа қўшиш, бирламчи профиль саҳифасини танлаш ва бошқа имкониятлар пайдо бўлди
21:55 / 01.09.2025

														
														2025 йилнинг ўтган даврида стартапларга 264 млн доллар хорижий сармоя киритилди

2025 йилнинг ўтган даврида стартапларга 264 млн доллар хорижий сармоя киритилди

Бугунги кунда Ўзбекистонда 600 дан зиёд стартаплар фаолият юритмоқда. Саккиз йил илгари уларнинг сони бармоқ билан санарли э…
14:51 / 20.08.2025

														
														Чиқиндилар муаммоси – аҳоли англамаётган хавф

Чиқиндилар муаммоси – аҳоли англамаётган хавф

Ҳар куни уйимиздан чиққанимизда, кўчада чиқиндиларга кўзимиз тушади. Улар баъзан чиқинди қутиларида тўпланиб, баъзан эса очи…
17:18 / 11.08.2025

Бу ҳам қизиқ

Чекка ҳудудлардаги мактабларга ёш мутахассислар жалб этилади

Чекка ҳудудлардаги мактабларга ёш мутахассислар жалб этилади

Чекка ҳудудлардаги мактабларда хорижий тилларни, жумладан, шарқ тилларини ўқитиш сифатини ошириш мақсадида “Teach for Uzbeki…
09:19 / 16.10.2026
Ўзбекистон энергетикасининг 2050 йилгача бўлган бош режаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистон энергетикасининг 2050 йилгача бўлган бош режаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда энергетика соҳасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси илк бор ишлаб чиқилиб, жамоатчиликка очиқ эълон қил…
14:59 / 16.10.2026
Ўзбекистон энергетикасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистон энергетикасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда илк бор энергетика соҳасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилиб, очиқ эълон қилинади. Келгуси…
15:39 / 16.10.2026
17 октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

17 октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

ТОШКЕНТ ШАҲРИ: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-14°,…
15:29 / 16.10.2026
Prezident Shavkat Mirziyoyev yoqilg‘i-energetika sohasidagi investorlar bilan muloqotda:

Prezident Shavkat Mirziyoyev yoqilg‘i-energetika sohasidagi investorlar bilan muloqotda:

“Men bugun sizlarni ko‘proq muloqotga taklif qilaman. Bir narsani bilishlaring kerakki, investor bilan davlat orasidagi O‘zb…
15:13 / 16.10.2026
Фарғонада газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида 1,4 млрд сўмлик зарар аниқланди

Фарғонада газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида 1,4 млрд сўмлик зарар аниқланди

Фарғона вилоятининг Риштон туманида балиқхона ва савдо дўконида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Даст…
16:52 / 15.10.2026
Саида Мирзиёева Туркия президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Туркия президенти билан учрашди

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашганимдан хурсандман. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг энг эзгу, с…
09:11 / 16.10.2026
Янги Тошкентга инвестиция киритиш учун бот ишга тушди

Янги Тошкентга инвестиция киритиш учун бот ишга тушди

Энди Янги Тошкент учун лойиҳангизни тез ва осон таклиф қилишингиз мумкин.
12:44 / 17.10.2026
Энергетика лойиҳаларида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштироки кенгайтирилади

Энергетика лойиҳаларида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштироки кенгайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳаси инвесторлар билан мулоқотда Ўзбекистон халқаро энергетика ҳамкорлигида ўз…
15:20 / 16.10.2026
Ўзбекистонда 2030 йилгача 22 минг мегаватт янги энергетика қуввати яратилади

Ўзбекистонда 2030 йилгача 22 минг мегаватт янги энергетика қуввати яратилади

Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳасидаги инвесторлар билан мулоқотда 2030 йилгача 22 минг мегаватт янги қувват…
14:54 / 16.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!