13 ноябрь куни Тошкент шаҳрида таъмирлаш ишларини олиб бораётган экскаватор Юнусобод тумани 2-даҳа 40-уй ёнидан ўтган ўрта босимли ер ости газ қувурига шикаст етказиши натижасида газ сизиб чиқиш ҳолати кузатилган. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” матбуот хизмати хабар берди.
Бунинг натижасида Юнусобод 2-даҳадаги 47 та кўп қаватли хонадон, 10 та улгуржи истеъмолчи, Юнусобод 3-даҳадаги 26 та кўп қаватли хонадон, 12 та улгуржи истеъмолчи ва Маликов кўчасидаги 40 та ерли хонадонда газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!