2024 йил 1 январь соат 17.00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда жами 1043 нафар чақалоқ дунёга келди.
Уларнинг:
540 нафари ўғил,
503 нафари қиз.
Энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида (160 нафар) қайд этилди.
Шунингдек, ҳудудлар кесимида кейинги ўринларни:
Самарқанд вилояти (127 нафар),
Қашқадарё вилояти (115 нафар),
Наманган вилояти (105 нафар),
Андижон вилояти (97 нафар) банд этди.
Энг кам туғилиш эса Навоий вилояти (11 нафар) ҳиссасига тўғри келди.
Эътиборлиси, туғилганларнинг 12 нафари эгизакдир.
Айни пайтда шифокорларимиз гўдакларнинг барчасига белгиланган стандартлар бўйича сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, юртимизда давом этаётган дам олиш кунларида қатор тиббиёт муассасалари билан бирга, 229 та туғуруқ комплексида ҳам жами 7 500 нафар тиббиёт ходимлари, акушер-гинеколог, неонатолог, доя ҳамда ҳамширалар навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!