$
11987.16 UZS
13.68
₽
146.29 UZS
-0.3
€
13393.25 UZS
-43.39
31° Кечаси 18°

Замонавий дунёда фотографиянинг қандай аҳамияти бор?

17:42 / 15.01.2023

Фотография бу ҳиссиётлар даражасида гапирадиган ва таржимон талаб қилинмайдиган тил. Бундан ташқари, ушбу тил жуда кучли. Баъзан томошабинда шундай ҳаяжонни, шундай ҳис-туйғулар бўронини келтириб чиқарадики, баъзи ҳолларда одам йиғлай бошлайди, бошқаларида эса баланд овозда ва самимий, чин юракдан, кулиб юборади...

Фотосурат тили нафақат ҳикояни айтиб бериши, балки маълум бир шахс, оила ёки бутун инсоният учун қадрли бўлиши мумкин. Фотосурат бизга дунёни иккинчи марта суратга олингани каби кўрсатади ва бу муҳрланган бойликлар биз билан абадий қолади.

1. Фотосуратлар биз учун нима муҳимлигини айтади

Агар сиз бирор кимдан ўз эсдаликларини қай ҳолатда сақлаб қўйиши ҳақида сўрасангиз, рақамли шаклда оилавий суратлар ёзилган фотоальбом, компакт диск ёки флэш хотира орқали, деган жавобни беради. Аниқки, инсон ҳар доим ўзи учун энг қадрли бўлган нарсага интилади ва кўпинча бу пул ёки заргарлик буюмлари эмас, балки яқинларининг фотосуратлари, ўтмишдан бир парча, ўтган ҳаёт кунларининг бир қисмини ўз ичига олган расмлар бўлади.

Суратга олиш орқали биз ҳаётимизни ҳужжатлаштирамиз. Биз унинг энг муҳим дақиқаларини тарихга муҳрлаймиз. Тўй ва юбилейлар, фарзандлар туғилиши, янги уйга кўчиб ўтиш, шаҳар ва мамлакатлардаги байрамлар ва ҳоказо.

Буларнинг барчаси биз учун катта аҳамиятга эга. Бу суратлар биз ва оиламиз тарихидир. Ҳар биримиз ҳаётнинг турли йилларида суратга тушамиз. Юзлаб, минглаб кадрлар ҳар биримизнинг ҳаёт ҳикоямизга аста-секин қўшилиб боради.

2. Фотосурат инсоният меросининг бир қисмидир

Ҳар биримизда мактабнинг 1-синфини тамомлаётган вақтимизда суратга олинган синфдошлар ва ўқитувчилардан иборат “винетка” бор. Ахир, ўша пайтда биз камера объективига қараб, абадийликка муҳрланганимиз ҳақида ўйламаган эдик! Аммо бу мактаб фотосуратлари биздан кўра узоқроқ яшайди...

Кўп йиллар ўтгач, чордоқда ёки эски жовонларда, сарғайиб кетган қоғозлар тўплами орасида бизнинг болаларимиз ёки невараларимиз ушбу фотосуратларни топиб, ота-боболарини танийдилар. Улар оталари ва оналари, бувилари ва боболарининг жуда ёш пайтдаги ҳолатини кўришлари мумкин бўлади. Ушбу фотосуратларнинг аҳамияти ҳар биримиз учун жуда улкан. Ахир, улар ўтган ҳаётнинг маълум вақт сукутланган лаҳзасини акс эттирган бўлади. Оилавий суратлар эса ҳаётимизнинг энг бахтли онлари акс этган қимматли манба ҳисобланади.

3. Расмлар мулоқот қилишимизга ёрдам беради

Фотографик тасвир шунчаки олинган расмга қараганда анча муҳимроқ, жиддийроқдир. Фотосурат бизнинг қалбимиздаги энг яширин, энг чуқур, инсон табиатининг энг яхши, энг меҳрибон, энг саховатли томонларини қамраб олади. Фотосурат ҳар доим бизни муҳим, қизиқарли ва энг асосий, деб ҳисобланган нарсаларни бошқалар билан баҳам кўришимизга ундайди.

Интернетда одамлар ўз фотосуратларини баҳам кўрадиган кўплаб сайтлар мавжуд. Бу фотосуратлар жуда хилма-хил: баъзан улар жуда шахсий, ҳиссиётли, эҳтиросли, қайғули, ғалати ва кулгили бўлиши мумкин. Баъзан улар қизиқарли жойларни, қизиқарли одамларни тасвирлайди... Бундай фотосуратлар ёрдамида биз бошқалар билан ўз таассуротларимизни алмашамиз. Биз нимани бошдан кечираётганимиз ҳақида ҳеч қандай изоҳсиз бошқаларга маълумот беришимиз мумкин.

4. Фотография ҳар биримизнинг ижодкорлик қобилиятини очиб беради.

Фотография бугунги кунда техник жиҳатдан қулай бўлиб қолди, у бизга ўзимизни ифодалаш учун ажойиб имконият беради. Худди тасвирий санъат орқали ўзини намоён қилиш каби. Кўпчилигимиз камерани олиб, болаларнинг юзлари нақадар ширин ва мусаффо, кексаларнинг нигоҳи нақадар доно, атрофимиздаги табиат кенгликлари нақадар гўзал, онгимиз олтин куз ранг-баранглигидан ҳайратланаётганини пайқаймиз ва дарҳол чиройли манзарани суратга олишга интиламиз. Шундай дамларда биз ўзимизни ижодкор, санъаткордек ҳис қила бошлаймиз.

5. Фотография – жуда мураккаб тил

Фотография орқали унинг муаллифи инсон туйғуларининг бутун палитрасини ифодалаши мумкин. Ажабланиш, ҳамдардлик, қувонч, қайғу, мулойимлик ва ҳоказо. Кўплаб инсоний туйғуларни бир кадрда акс эттириш мумкин. Мисол учун, булутли кунда суратга олинган манзарани ҳамма ҳам қадрламайди. Кўпчилик атрофдаги табиатни ранг-баранг ҳолатда кўришни хоҳлайди. Аммо атрофда ёрқин ва тўйинган ранглар бўлмаса, бу суратга олиш тавсия этилмайди, дегани эмас! Шунчаки, бу манзарада ҳаёт бошқача: сокин ва осойишта. Агар бўрон ёки момақалдироқ суратга олинса, ўша ерда табиатнинг қудратини кўриш мумкин!

Агар яқинларингиздан бирида тўсатдан қайғули кайфият пайдо бўлса – унга ёрқин ва кайфият кўтарувчи фотосуратларни кўрсатиш талаб этилади.

Фотосурат баъзан сўз бойлигимиз тугаса, жумлалар билан ифодалаб бўлмайдиган нарсаларни тушуниш имконини беради. Фотография биз билан ўзининг визуал тили орқали “гаплашади”.

6. Фотография бизни ўзгартиради

Фотосурат ҳар доим инсоннинг эътиборини тортади. У тўғридан-тўғри унинг ҳис-туйғулари ҳақида гапиради. Масалан, ҳарбий фотосуратлар ёки фожиалар, табиий офатлар пайтида олинган суратларга қаранг. Шундай тасвирлардан бири, ёрдам сўраб йиғлаётган одамнинг бир кўзи шунчалик кўп нарсани айта оладики, уни ифода қилишда юзлаб сўзлардан фойдаланишга тўғри келиши мумкин. У янада нозикроқ – онгимиз даражасида ишлайди. Қайғу, бахтсизлик, фожиа ҳаётимиздаги ранг-баранг ва гўзал хотираларни ювиб ташлайди. Бундай фотосуратларда ранг, ёруғлик ва қувончни тиклашнинг йўли йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Ушбу фотосуратлар бизнинг фикримизни ўзгартиради. Бу жиддийлик ва ҳаётий ҳақиқат, шунга қарамай, бизни асосий мақсад сари етаклаши мумкин.

Қайғули дақиқаларда фотографик тасвир бизда ажойиб келажакка умид уйғотиши мумкин. Келажак учун, унда ҳам ранг-баранглик, ҳам ёруғлик пайдо бўлади.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда маҳсулотларни бепул тарқатиш орқали одамларни оммавий тадбирларга жалб қилиш тақиқланиши мумкин

Ўзбекистонда маҳсулотларни бепул тарқатиш орқали одамларни оммавий тадбирларга жалб қилиш тақиқланиши мумкин

Ўзбекистонда реклама ва акциялар доирасида озиқ-овқат, буюм ҳамда бошқа маҳсулотларни бепул тарқатиш ёки жуда арзон нархда с…
14:33 / 05.11.2026
Ўзбекистонда газ ва кўмир тақсимоти устидан назорат кучайтирилади

Ўзбекистонда газ ва кўмир тақсимоти устидан назорат кучайтирилади

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумида аҳолига ажратилган газ ва кўмир маҳсулотларини ўз вақтида ҳамда тўлиқ етказиб бериш устидан н…
14:32 / 06.11.2026
Тошкент аэропортида 1 млрд сўмдан ортиқ заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кириш ҳолатлари аниқланди

Тошкент аэропортида 1 млрд сўмдан ортиқ заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кириш ҳолатлари аниқланди

Тошкент халқаро аэропортида хориждан умумий қиймати 1 миллиард 20,6 миллион сўмлик заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кириш…
14:24 / 05.11.2026
“Жамиятдаги фаол фуқаро” мақомини олганларга автокредит бўйича имтиёз берилади

“Жамиятдаги фаол фуқаро” мақомини олганларга автокредит бўйича имтиёз берилади

Ўзбекистонда “Жамиятдаги фаол фуқаро” мақомини олган шахсларга автокредит бошланғич бадалининг бир қисмини қоплаб бериш, кон…
14:28 / 06.11.2026
Ўзбекистонда пахта етиштириш ҳажми 5 миллион тоннадан ошди: рекорд натижага қандай эришилди?

Ўзбекистонда пахта етиштириш ҳажми 5 миллион тоннадан ошди: рекорд натижага қандай эришилди?

2026 йилда Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта хомашёси етиштирилди. Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон ва фер…
17:11 / 05.11.2026
Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади, тоғли жойларда сел хавфи мавжуд

Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади, тоғли жойларда сел хавфи мавжуд

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда. Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида куннинг и…
17:22 / 05.11.2026
Қирғизистонда дунёдаги энг узун шиша кўприк қурилади

Қирғизистонда дунёдаги энг узун шиша кўприк қурилади

Қирғизистоннинг «Ала-Арча» миллий боғида узунлиги 732 метр бўлган осма шиша кўприк қуриш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда миллий …
10:32 / 08.11.2026
Вилоят наркология муассасаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича янги дастур ишлаб чиқилади

Вилоят наркология муассасаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича янги дастур ишлаб чиқилади

Вилоят наркология муассасаси фаолияти ўрганилди. Ташрифдан кўзланган мақсад соҳадаги мавжуд ҳолатни жойида баҳолаш ва тизимд…
09:22 / 05.11.2026
Тошкентда ҳаво сифати “яшил” даражага кўтарилди

Тошкентда ҳаво сифати “яшил” даражага кўтарилди

Тошкент шаҳрида 6 ноябрга ўтар кечаси ёмонлашган атмосфера ҳавоси сифати тонгга келиб яхшиланди. Миллий ҳаво сифати индекси …
16:13 / 06.11.2026
Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини расман эълон қилди. 41 ёшли футболчи …
16:14 / 05.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!