Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Улуғбек МФЙда “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали ходимлари томонидан олиб борилган назорат ишлари натижасида газ таъминоти тизимига ноқонуний уланган битум эритиш билан шуғулланувчи ишлаб чиқариш корхонасини аниқлади. Бу ҳақда "ҲУДУДГАЗ ТОШКЕНТ" Газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, “PERMANENT HOUSE” МЧЖ раҳбари Ф.Худойқуловга тегишли бўлган мазкур ташкилот ҳисобдон орқали табиий газ олаётган бўлсада, техник қоидабузарлик ҳолатларига йўл қўйган ҳолда лойиҳадан ташқари ностандарт газ анжомларини ўрнатиб, резина шланглардан фойдаланиб келган.
Ўрнатилган тартибда мутасадди вакиллар томонидан далолатнома тузилган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра корхона 111 млн сўмлик табиий газ истеъмол қилгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар маъмурий тарзда чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.
Шунингдек, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Бўзсув ҳудудида “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали ходимлари томонидан олиб борилган назорат ишлари натижасида газ таъминоти тизимига ноқонуний уланган алюмин эритиш корхонасини аниқлади.
“Trust-Smart Development” МЧЖга қарашли бўлган мазкур ташкилот табиий газдан ҳеч қандай ҳужжатларсиз ҳамда шартнома тузмаган ҳолда газ тармоғига ноқонуний равишда уланиб олиб алюмин эритиш мақсадида табиий газдан фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Ўрнатилган тартибда мутасадди вакиллар томонидан далолатнома тузилди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра корхона 915 млн сўмлик табиий газ истеъмол қилгани аниқланган. Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар маъмурий тарзда чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!